RU

Последние новости

09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  0 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  7 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  0 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  1 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  5 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  1 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  8 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  6 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  3

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик" Новости

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик"

Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Ал Дуҳайл" билан беллашув олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ҳамда ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз – чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. 

Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз", – деди "Пахтакор" устози Славче Войнески. 

"Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Ал Дуҳайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз", – деди "шерлар" ҳимоячиси Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ал Дуҳайл" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. "Шерлар" 3 турдан кейин 3 очко тўплаган ҳолда "D" гуруҳида охирги ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика