Скоулз: "Фикрим ўзгаргани йўқ - МЮ Уэлбекни сотмаслиги керак эди"
22 ноя 2014 14:19
Новости
Скоулз: "Фикрим ўзгаргани йўқ - МЮ Уэлбекни сотмаслиги керак эди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз манкунианларнинг "Арсенал"га қарши Премьер-лига 12-туридан ўрин олган учрашувидан олдин, унинг собиқ клуби "тўпчилар"га ҳужумчи Дэниел Уэлбекни сотиши керак эмасди дея таъкидлади.
"Дэниел "Юнайтед"дан уни сотиб юборганлари учун хафа ва футболчи бу қарор хато бўлганини исботламоқчи. Уэлбек хар қандай вазиятда ҳам яхши ўйин кўрсатиш ниятида ва у "Арсенал"да бахтли.
"Манчестер Юнайтед"га Уэлбек ҳужумда тақдим этган энергия етишмаяпти. Фикрим ўзгаргани йўқ - МЮ Уэлбекни сотмаслиги керак эди ва "Юнайтед" сўнгги ўйинларда олдинги ўтаётганда пиёдани эслатиб юборяпти. МЮ мухлиси сифатида шанба кунги ўйинда улардан ҳавотирдаман" - дейди Скоулз.
Комментарии