Сколари: “Катастрофик мағлубиятда айбни ўз зиммамга оламан”
09 июл 2014 10:33
Новости
Сколари: “Катастрофик мағлубиятда айбни ўз зиммамга оламан”
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Германиядан қабул қилиб олинган 1:7 ҳисобидаги мағлубият учун барча айбни ўз зиммасига олди.
“Биз бугун буюк жамоага ютқаздик. Германия терма жамоаси бугун шунчаки фантастик ўйин намойиш этди. Кейин бугун ҳеч бир жабҳада омадимиз келмади. Бурчак зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Тезкор голдан сўнг футболчиларнинг руҳияти тушиб кетди.
Бунинг натижасидан бирин-кетин дарвозамиз ишғол этилаверди. Бу катастрофик натижа. Таркибни ўзим аниқладим, ўйинга тактикани мен танладим, демак, бугунги мағлубиятда барча айбни ўз зиммамга оламан.
Бугунги мағлубият учун Бразилия халқидан кечирим сўрайман. Ўйлайманки, улар бизни кечиришади ва бронза медали учун кечадиган учрашувда футболчиларни қўллаб-қувватлашади”, — дея сўзларига якун ясади Сколари.

Комментарии