Сколари "Атлетико Минейро"ни бошқарадиган бўлди
17 июн 2023 18:47
Новости
Сколари "Атлетико Минейро"ни бошқарадиган бўлди
Афсонавий бразилиялик мураббий Луис Фелипе Сколари ишга қайтди.
74 ёшли мутахассис ватанида иш топди. У "Атлетико Минеиро" бош мураббийига айланди. Бразилия клуби ўзининг расмий сайтида мураббий билан 2024 йил охиригача шартнома имзоланганини эълон қилди.
Сколари Бразилия ва Португалия терма жамоаларидаги фаолияти билан машҳур. Шунингдек, у Кувайт терма жамоаси, Бразилиянинг бир қатор клублари, Япония, Кувайт ва Хитой жамоаларида, Лондоннинг "Челси"си ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ишлаган.
Комментарии