RU

Последние новости

19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  1 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   1 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  6 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  3 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  2 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  4 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  40 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  8 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  8 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3

"Сити" йилнинг энг эсда қоларли учрашувини ўтказди, аммо унда мағлуб бўлди. Энди "Ливерпуль"га етиб бўлмайди Новости

"Сити" йилнинг энг эсда қоларли учрашувини ўтказди, аммо унда мағлуб бўлди. Энди "Ливерпуль"га етиб бўлмайди

"Boxing Day"да "Ливерпуль" меҳмонда "Лестер Сити"ни таслим этди ва ҳамма Клопп жамоасини қуваётган "Сити"нинг ғалабасини кутаётган эди.

Ҳаммаси одатдагидек бошланди: Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик, рақиб ҳимоясини кесувчи паслар. Ҳаммаси 12-дақиқада ўзгарди: "Вулверхэмптон" ҳимоячиларидан бири Диого Жотани Эдерсон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, посбон эса ҳужумчини йиқитди. Мартин Аткинсон қизил карточка кўрсатди.

Пеп Клаудио Бравони майдонга туширди - посбон Серхио Агуэро ўрнига ўйинга қўшилди. Форвард ноябрдаги жароҳатидан сўнг илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган эди ва ўзгаришдан хурсанд бўлмади.


Четлатишдан сўнг ўйин ўзгарди: "Вулвз" тўпни олиб, позицион ҳужумлар амалга оширди. "Сити" тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб берди. Вазиятларнинг бирида Дендонкер ўз жарима майдончаси ичида Марез оёғини босиб олди - Мартин Аткинсон ВАР ёрдами билан пенальти белгилади.


Стерлинг зарба берди ва гол ура олмади - дарвозабон Руй Патрисиу тўпни қайтарди. Гвардиола депрессияга тушиб қолди, аммо зарбадан олдин қоида бузилгани учун 11 метрлик жарима зарбаси қайта тепилди. Рахим яна ўша бурчакка зарба берди, Патрисиу бу сафар ҳам қутқарди, бироқ Стерлинг қайтган тўпни бир амаллаб дарвоза тўрига жойлади - 1:0.

28 дақиқа ичида четлатиш ва 2та пенальти.


Иккинчи бўлимда ўйинда катта ўзгариш бўлмади: "Вулверхэмптон" тўпни ўзида сақлаб, ҳужумлар уюштирди, "Сити" эса вақти-вақти билан жавоб бериб турди. Қарши ҳужумларнинг бирида Кевин Де Брюйне идеал паси орқали Рахимни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди.


Бироқ шундан сўнг биринчи даврада "Сити"га иккита гол урган Адама Траоре ишга киришди. Адама 55-дақиқада ҳисобни қисқартирди ва Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сига 3та гол урган учинчи футболчига айланди (Варди ва Азар).


Шундан сўнг Гвардиола ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилди: Марез (ҳимоячига) ва Де Брюйнени (Гюндоганга) алмаштирди, "Манчестер Сити" эса марказдан деярли ўтмади.


Аммо 80-дақиқада Менди қўпол хатога йўл қўйди, Траоре эса ҳимоячидан тўпни олиб, уни марказга узатди - Рауль Хименес эса ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада қанот ҳимоячиси Доэрти ҳужумга қўшилди ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 3:2!


- "Манчестер Сити" мағлубиятга муносиб эди: "Вулвз" тўпга эгалик (63%-37%) ва аниқ зарбалар (8:3) бўйича устунлик қилди. Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида унинг жамоаси тўпга эгалик қилишда ҳеч қачон бундай паст натижа қайд этмаган. Аввалги антирекорд "Челси" билан ноябрда содир бўлган - 46%.


- "Вулверхэмптон" эса - иродали ғалабалар қироли. Жамоа бу мавсум ҳисобда орқада қолаётиб 14 очко тўплашга муваффақ бўлди. Хатто "Ливерпуль"да ҳам натижа бундай эмас. Айтганча, "Вулвз" кейинги турда "Энфилд"да ўйнайди.


- Клопп - Гвардиола учун энг ноқулай мураббий деб ўйлайсизми? Янги номзод пайдо бўлган кўринади. Гвардиола Нуну Эшпириту Сантуга қарши кечган 5та баҳснинг бор-йўғи 1тасида ғалаба қозонди. Пеп сўнгги икки мавсумда учинчи марта "Вулверхэмптон"га ютқазди.


- Жорий мавсум "Сити" аввалги мавсумдан кўпроқ очко йўқотди (19, аввалгисида 16). Шу билан бирга ўтган йилгидан кўп гол ўтказиб юборди (29-23).


"Сити"нинг кейинги учрашуви якшанба куни - 7-ўриндаги "Шеффилд"га қарши бўлиб ўтади. Гвардиола бу ҳақида флэш-интервьюда эслаб ўтди.

"Кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 40 соатдан камроқ вақт бор, таслим бўлмаслигимиз керак. "Ливерпуль"га етиб олиш жуда қийин, доимо мендан шу ҳақида сўрашади, аммо жавобим ўзгармайди. Шунга қарамас таслим бўлмаймиз, акс ҳолда Чемпионлар лигасисиз қолиб кетишимиз мумкин".


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика