"Сити" икки ҳафта ҳужумчиларсиз ўйнайди
14 дек 2014 11:00
Новости
"Сити" икки ҳафта ҳужумчиларсиз ўйнайди
"Манчестер Сити" клуби икки ҳафта давомида ҳужумчиларсиз ўйнашга мажбур.
Бундан ташқари клуб сардори Венсан Компани ҳам жароҳат олди.
Ўтган ҳафта "Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро 6 ҳафтага сафдан чиққанди. "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг (0:1) жамоа Эдин Жеко ва Стеван Йоветичдан ҳам айрилди.
"Биз икки ҳафта давомида Жеко, Агуэро ва Йоветичдан фойдалана олмаймиз. Стеван тезроқ сафга қайтишини кутамиз. Бу муаммони ҳал қилиш йўлларини излаймиз", - дейди "Сити" устози Мануэль Пеллегрини.
"Шаҳарликлар" сардори Венсан Компани ҳам "Лестер" билан ўйинни охирига қадар етказа олмади.
"Венсаннинг сонида муаммо бор эди, шу боис ЕЧЛ доирасида майдонга тушмаганди. Бугун майдонга тушишга тайёр эди, бироқ жароҳат барибир ўзини кўрсатди", - дейди Пеллегрини.

Комментарии