"Сити" 75 млн. еврога "Реал" футболчисини сотиб олишга ишонади
30 мар 2018 15:31
Новости
"Сити" 75 млн. еврога "Реал" футболчисини сотиб олишга ишонади
"Манчестер Сити" ёзда "Реал" ярим ҳимоячиси Искони 75 млн. евро эвазига харид қилишга ишончи комил.
Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" 2013 йил Мануэль Пеллегрини бошчилигида Искони "Этихад"га таклиф қилган эди, аммо ярим ҳимоячи "Малага"дан "Реал"га ўтиб кетган.
Ўшандан бери Иско "Реал"нинг асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Бу мавсум 25 ёшли испаниялик "Қироллик клуби" бош мураббийи Зидан билан муроса қила олмаслигини тушунди.
Энди Иско "Сити"да ўзини синаб кўриш ниятида. Айни дамда футболчи ва инглиз клуби ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва "шаҳарликлар" иқтидорли футболчи учун курашда ўзларини асосий етакчи сифатида кўришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии