Сирож Мелиев: “Ўйиндан олдин гол уришни мақсад қилгандим”
05 мар 2022 22:30
Новости
Сирож Мелиев: “Ўйиндан олдин гол уришни мақсад қилгандим”
“Авваламбор, Ўзбекистонда футбол мавсуми бошлангани билан ҳаммани табриклайман. Ўйинга келсак, таассуротлар жуда ҳам ажойиб. Биринчи ўйин бўлгани учун ҳам бошида бироз қийин бўлди. Асосийси, мураббийимиз берган кўрсатмаларини бажарган ҳолда, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қолаверса, жамоа раҳбарияти ва мухлисларимизнинг ишончини ҳам оқладик.
- Айтингчи, жамоангиз ниманинг эвазига муваффақиятга эришди?
- Асосийси, бирдамлик билан ҳаракат қилганимиз ғалабамизга сабаб бўлди. Тўғриси, бугунги баҳсда барча йигитлар меҳнат қилди. Ўйиндан олдин ғалаба қозона олишимизга ишончимиз юқори эди. Биргалашик ҳаракат қилдик, мураббий кўрсатмаларига эътибор қаратдик. Бу эса натижасини берди. Ишонаманки, ғалабали сериямизни кейинги турларда ҳам давом эттирамиз.
- Ғалаба тўпини киритишингизни кутганмидингиз?
- Тўғриси, ўйиндан аввал жамоа ғалаба қозонишини ва гол уришни ният қилгандим. Жамоадошим Қаҳрамон Баҳодировга ҳам ўйиндан олдин гол урмасдан, чиқмайман деб ваъда бергандим (кулади).
- Келинг, энди мавзудан бироз четлашамиз. Бу жамоага келишингиз қай тариқа рўй берди?
- Бош мураббий Бекзод Қодирқулов таклифи билан келганман. Чунки жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган эди. Шу томонлари мени қизиқтирди.
- Унда айтингчи, жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Ўз олдига юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса, биз буни амалга оширишда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва мухлисларимизга ғалабалар тақдим этамиз.
Комментарии