RU

Последние новости

19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  4 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  26 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  4 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  7 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  11 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4

Сирож Ҳамроев: “Хўжанд” Суперкубокни ютиб тарихга кириши мумкин эди” Новости

Сирож Ҳамроев: “Хўжанд” Суперкубокни ютиб тарихга кириши мумкин эди”

Хабарингиз бор, кеча Тожикистоннинг “Истиқлол” ва “Хўжанд” жамоалари мамлакат Суперкубоги соврини учун майдонга чиқишди.

Пойтахт жамоасининг ғалабаси билан тугаган баҳсдан сўнг меҳмон жамоа сафида ҳаракат қилган ўзбекистонлик Сирож Ҳамроев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.



“Биринчи бўлимда жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатди. Бизга суюкли мухлисларимиз етишмади. Билсангиз, “Хўжанд” жамоасининг бетакрор ва олийжаноб ишқибозлари бор. Улар ҳар доим сафарда ёки уйда биз билан бирга бўлишади. Гарчи, бугун стадионга киритилмаган бўлса ҳам қалбан уларнинг мададини сезиб турдик.

Ҳозирда бутун дунё битта касаллик билан курашмоқда. Бундай пайтда биринчи ўринда инсон соғлиғи туради. Қисқа қилиб айтганда бизнинг ўн иккинчи ўйинчиларимиз мухлисларимизнинг ҳайқириқлари камлик қилди.

Натижани сақлаб қолиш сўнги дақиқаларда диққатимизни йўқотдик. Бироз эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Суперкубокни ютиш орқали тарихга киришни истаган эдик. Клуб шу вақтгача бирон маротаба ушбу совринга эга чиқмаган экан. Мана яқин кунларда ички чемпионат баҳслари ҳам бошланади. 8 апрель куни Помирнинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин билан мавсумни бошлаймиз”, - дейди ўзбекистонлик футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика