Сирож Ҳамроев “Динамо”да
14 мар 2019 16:42
Новости
Сирож Ҳамроев “Динамо”да
Суперлигада ўйнаши аниқ бўлгач, ўз таркибини маҳоратли футболчилар эвазига кучайтиришга харакат қилган “Динамо” трансфер ойнасининг сўнгги кунларига келиб, Сирож Ҳамроевни ўз сафига қўшиб олди.
29 ёшли ҳимоячи охирги мавсумларни “Андижон” таркибида ПРО-Лигада ўтказганини мухлислар яхши билади. Жорий йил “бургутлар” Ҳамроев билан тузилган шартномани узайтиришни истамади ва футболчи ўзига янги жамоа топишга харакат қилди.
Қишки йиғинлар чоғида Сирож Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси таркибида ҳам кўриниш берганди. Якунда эса Сирож Ҳамроев самарқандликлар билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, “Динамо” таркибига ундан ташқари “Андижон”дан ҳужумчи Қадамбой Нурметов ҳам кўчиб ўтган.
Похожие новости
02:21
Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан" 1
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии