Симеоне унга "Атлетико"нинг "Сельта" билан ўйиндаги юқори темпи ёққанини айтди
16 авг 2021 13:56
Новости
Симеоне унга "Атлетико"нинг "Сельта" билан ўйиндаги юқори темпи ёққанини айтди
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 1-тур доирасидаги "Сельта" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилган ҳолда, жуда яхши ўйнайдиган рақибга кўп муаммо туғдирдик.
Иккинчи бўлимда пенальтидан ўтказиб юборилган голдан сўнг биз яхши муносабат билдирдик, тезроқ ўйнадик ва иккинчи голни урдик. Мени ўйиннинг юқори темпи жуда ҳам хурсанд қилди", - дейди Симеоне.
"Атлетико" таркибида Анхель Корреа дубль қайд этган бўлса, мезбонлар таркибида Яго Аспас 11 метрлик нуқтадан гол урди. Мадридликлар кейинги ўйинни 22 август куни "Эльче"га, Виго жамоаси эса кейинги куни "Осасуна"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии