Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси
03 дек 2025 13:17
Новости
Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Камп Ноу"да ғалабасиз ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Сешанба куни мадридликлар Ла Лиганинг қолдирилган 19-тури доирасида сафарда "Барселона"га имкониятни бой берди (1:3).
Симеоне қўл остида "Атлетико" "Камп Ноу"да кечган 17 та ўйинда ғалаба қозона олмади – 7 та дуранг ва 10 та мағлубият.
Аргентиналик мутахассис "Барселона" уй стадионида ғалабасиз ўйинлар сони бўйича мураббийлар орасида рекордчига айланди ва Хавьер Агирре (16 та ўйин)ни ортда қолдирди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии