Швейцария МТЖ дарвозабони қаторасига бешинчи пенальтини қайтарди
28 сен 2022 15:24
Новости
Швейцария МТЖ дарвозабони қаторасига бешинчи пенальтини қайтарди
Швейцария термаси дарвозабони Ян Зоммер кетма-кет бешинчи пенальтини қайтаришга эришди.
Посбонга 2020 йилнинг 14 ноябридан бери пенальтидан гол ура олишмаяпти.

У икки марта испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос ижросидаги пенальтини қайтарган бўлса, яна ярим ҳимоячилар Жоржиньо (Италия терма жамоаси) ва Томаш Соучек (Чехия терма жамоаси) томонидан амалга оширилган 11 метрлик зарбани тўсган. Яна бир учрашувда Жоржиньо тепган тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, Зоммер Гладбахнинг "Боруссия"си шарафини ҳимоя қилади. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган эди, аммо 33 ёшли дарвозабон рад жавобини берган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии