RU

Последние новости

22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  33 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  2 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13

Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай? Новости

Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай?

Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Грузияда ушбу юрт миллий жамоасига қарши майдонга чиқади.

Биласиз Грузия Европа қитъаси вакили ҳисобланади. Бундай даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнаш доим фойдали бўлиб келган. Тўғри натижа яхши бўлмаслиги мумкин, лекин хато ва камчиликларни кўриб олиш учун жуда қулай имконият ҳисобланади. Европаликлар терма жамоамизни ўз синовидан ўтказа бошлаганига 20 йил тўлди. Ушбу йўлдаги илк  баҳс Озарбайжон терма жамоасига қарши кечган бўлиб, улар билан шу кунгача нақд 9 бор тўқнаш келганмиз. Кейинги ўринларда Беларусь 3, Арманистон 2, Эстония 2, Словакия 1, Албания 1, Украина 1, Черногория 1, Латвия 1, Грузия 1, Исроил 1,Туркия 1,  Швеция 1 маротабадан рақиблик қилган. 

Мана шу ўйинларда жамоамиз 4та ғалаба, 15та мағлубият, 7да дуранг қайд этилган. Рақиблар дарвозаси 24 бор ишғол қилинган бўлса, 42та тўп ўтказиб юборилган

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 5:1

Исроил - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон - Арманистон 0:2

Ўзбекистон - Озарбайжон 2:1

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1

Словакия - Ўзбекистон 4:1

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:0

Беларусь - Ўзбекистон 2:2

Ўзбекистон - Беларусь 1:2

Латвия - Ўзбекистон 0:3

Озарбайжон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 1:0

Ўзбекистон - Эстония 0:0

Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 0:0

Арманистон - Ўзбекистон 3:1

Албания - Ўзбекистон 1:0

Эстония - Ўзбекистон 3:3

Черногория - Ўзбекистон 1:0

Украина - Ўзбекистон 2:0

Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон - Грузия 2:2

Туркия - Ўзбекистон 2:0

Беларусь - Ўзбекистон 1:0

Швеция - Ўзбекистон 2:1


Грузия терма жамоаси билан 2017 йилнинг январь ойида Дубайдаги йиғин давомида тўқнаш келганмиз. Ушбу учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлиб, термамизнинг икки голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилганди. Умуман Грузия футболи биз учун бегона ҳисобланмайди. Сўнгги йилларда чемпионатимизда грузиялик мураббий Шота Арвеладзе фаолият олиб борган бўлса, "Қизилқум" сафида айни пайтда Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе, Георгий Кухианидзе тўп тепмоқда. 

Бизни кузатишда давом этинг. Ушбу учрашувга доир қизиқарли мақолалар ҳали олдинда!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика