RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  1 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  13 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  21 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Шумқадам Новости

Шумқадам

Суперлига 1-турданоқ яна томошабинларни ўз домига оғдира олди. Фақатгина ўйин жиҳатдан эмас, баҳслашув юзасидан ҳам.

Янги йилдан буёғига деярли эндигина мухлислар билан юзма-юз келаётган жамоалардан бир уюм голларни бахшида этишларини кутгандик. Дастлабки кунги баҳслардаги тўрт жамоа эса негадир бу борада қурумсоқлик қилишди. Бир тарафдан тушуниш мумкин, ҳали энди мавсум старт олди, таркиблар янги, бир-бирини раздевалкада биринчи марта кўрган жамоадошлар бўлиши мумкин эҳтимол, ҳадиксираш ҳар қайси жамоада учрайди ва ҳоказоларнинг ҳоказоси... Қисқаси, сабаб кўп. Фақатгина бир нарса ўзгармаган: томошабинлар томонидан, асосан, ўйин якунлари арафасида ижро этиладиган ҳакамларга қасида ҳамон баралла янграмоқда, бу табиий ҳол. Ахир кимдир ишхонасидаги ҳамкасби билан, кимдир уйда хотинпошша билан жанжаллашиб келиши мумкин. Ичидаги аламларни чиқаришга эса ҳакамдан яхшироқ сабаб топилмайди. Тошкентдаги ўйинда голдан умидимизни уздик, Фарғонадан ҳам тўрлар титрамаётгани ҳақида хабарлар келиб турганди. Бироқ ўйин якунлари арафасида сўнгги бор Ўзбекистон кубоги финалини бошқариб борган Аҳрол Рисқуллаев "Қўқон-1912" дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳакам ушбу қарорини ВАР орқали кўриб чиққач, белгилади. Ушбу вазият кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Ҳакам ўйин давомида етарлича қўпол ўйнаб, сариқ қоғоздан сийланишга улгурган Иван Йосовични яна бетартиб ўйнади деб ҳисобладими ёки сербиялик ҳимоячи чиндан ҳам рақибини ағанатиб юбордими, бу вазиятни имконимиз борича кадрлар орқали намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

1-кадр

Мана, бу пенальтига асос бўлиши мумкин бўлган вазият.

2-кадр

Александр Ешичнинг "қулаши". Келинг, оёқбосди вазиятни бир бошидан кўриб чиқамиз.

3-кадрЕшич томон жарима майдонига тўп узатилди. Бу иккаласининг илк яқинлашган қадамлари.

4-кадр

Бу иккинчиси. Кўриб турганингиздек, Йосовичнинг оёқлари рақибиникига урилмаган.

5-кадр

Кейинги оёқ босишлар. Эҳтимол, шу ерда қўқонликлар ҳимоячиси Ешичнинг оёғини босган кўринар. Менимча, ундай эмас. Рақиб футболчиси оёғини кўтаришга улгурган.

6-кадр 

5-кадрнинг давоми. Иван оёғини рақиб оёғимас, чимга қўйди, Александр эса оёқ ҳаракатини ўзгартирмади ҳам, яъни кўтаришга улгурди.

7-кадр

Мени ўйлантирган кадр мана шуниси бўлди. Йосовичнинг чап оёғи рақиб чап оёғининг орқа қисмини "силаб" ўтган бўлиши мумкин. Видео орқали буни ёққол пайқашнинг имкони бўлмади очиғи.

8-кадрСиладими-йўқми, Ешич бу вазиятда ҳам оёғини бемалол кўтарди, ваҳоланки, агар қаттиқроқ зарба бўлганда, ушбу ҳолатда ҳам, ундан аввалгисида ҳам йиқилиш мумкин эди. Бироқ Александр ҳаракатни давом эттирди.

9-кадр

Ниҳоят, кулминацион кўринишга ҳам етиб келдик. Кўриб турганингиздек, йиқилиш нуқтаси. Ажабланарлиси, рақиб икки марта орқа томондан оёқ қўйганда эмас, ҳимоячи тўхтагач, ўзининг кейинги қадамида юришини якунлади. Эҳтимол, 5 ёки 7-кадр тўқнашув сабабчиси бўлиши мумкин. Афсуски, биз турли ракурслардан намойиш этиладиган АПЛ ўйинида эмасмиз. Ўйлашимча, ғарбий Европадаги шиддатли чемпионатда бу каби вазиятларда пенальтининг "п" ҳарфиниям беришмайди. Бизга кўрингани шу, холос. Ундан уёғига Вангалик қилолмаймиз. Учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев эса мониторда биздан бир неча чандон яхшироқ ва яқинроқ тасвирдаги кадрларни кузатди. Эҳтимол, у тўғри қарор қилган, балки ғалаба учун ўзини ерга сапчитган футболчига ишониб қўя қолгандир. Буниси бизга бироз қоронғи.

О.А


Суперлига клублари янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўришди?

"Пахтакор"нинг янги легионерлардан иборат марказий ҳимоя тандеми муносиб ўйнадими? 




Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика