RU

Последние новости

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  150 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади" Новости

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Жамоада Рўзиқул Бердиевнинг ўрни барибир бошқача. Биз мураббийлар штаби ўйин давомида бош мураббий томонидан тайёрлаб қўйилган кўрсатмаларни футболчиларга етказдик. Бугунги ғалабадан албатта хурсандмиз.

Йигитларга катта раҳмат айтаман. Бугун яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик. "Қўқон-1912" қарши ҳужумда фаол ўйнайди ва стандартлардан унумли фойдаланади. Бугун улар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатганларига қарамай йигитлар фаоллик эвазига ғалабани қўлга киритишди ва 3 очко эгасига айландик. Мусобақа жадвалида 2-ўринни қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.

- "Сурхон" билан ўйинда йигитларга руҳий босим таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинда бораётганингизда истайсизми, йўқми хотиржамликка бериласиз. Баъзи вазиятларда консентрацияни йўқотиб қўйдик ва якунда 2 та гол ўтказиб юбордик. Айтиб ўтганимдек навбатдаги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрган холда иккинчи ўрин учун жиддий курашамиз.

- Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўтадиган ўйин медалларни ҳал қилади деб ўйлайсизми?

- Эндиликда ҳар бир ўйиннинг қадри баланд ва қўлга киритиладиган очко олтинга тенг бўлади. Албатта Жиззахда ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. "Сўғдиёна" билан 2 марта ўйнадик ва ғалабага эришганмиз. Албатта бу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг холати қандай?

- Ҳозирча бирон нарса дейиш қийин. Нарзуллаев тиззасидан жароҳат олди. Клуб шифокорлари билан гаплашиб кўриб сўнг унинг холатига ойдинлик киритамиз.

- "Сурхон" билан ўйиндан сўнг жамоани руҳан ва жисмонан тайёрлаш қандай бўлди?

- Такрор айтаяпман, бу футбол. Унда кимдир мағлуб бўлади,дуранг ўйнайди ёки ғалабага эришади. Ҳар 4 кунда бир учрашув ўтказаяпмиз, шу сабаб бугунги ўйинга йигитларни кўпроқ руҳан тайёрладик.

- Хусайин Норчаевнинг тўпурарлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Норчаев голлар урмоқда, биз бундан хурсандмиз. Тўпурарлик пойгасида ҳам албатта омад тилаймиз.

- Сизнингча, жорий мавсумда Марко Станоевичнинг ўйинида пасайиш кузатилмадими?

- Марко профессионал футболчи ҳисобланади. Унинг ўйинида пасайиш кўрганим йўқ. Эътибор қаратган бўлсангиз, у сўнги 2 ўйинда 4 та голли узатма берди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика