RU

Последние новости

16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  7 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   5 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  1 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  3 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  1 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  2 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  7 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  1 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  1 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  3 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  3

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди" Новости

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Бухоро" жамоаси маҳорат ва тажриба бобида устун эканлиги ўйин давомида сезилди. Таркибимиз ёш, бугун хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Масалан 2 та гол ҳам стандарт вазиятлардан киритилди. Биз шу каби вазиятларда янада кўпроқ ишлашимиз лозимлигини кўриб олдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.


- Таркиби ёш футболчилардан иборат жамоалар тажрибали футболчилари бор бўлган клубларга қарши ўйинда қийналишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?


- Ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак. "Бухоро"да ўйнаётган футболчилар ҳам 5-6 йил олдин шунақа ҳолатда эди. Барчаси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти зарур.


- Дастлабки 4 та турда 4 та мағлубият. Бу жамоа руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?


- Кўрсатади албатта. Лекин биз ишлашда давом этаверишимиз керак. Қанча кўп ишласак, натижаси бўлади. Ҳозир ёш футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишда қийналишаяпти. Бироқ, бу ўткинчи ҳолат. Масалан бугунги ўйинимиз аввалгиларидан яхшироқ чиқди. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб борамиз. Бугун баъзи  вазиятларда кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика