RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши меҳмондаги ўйинда ҳам дуранг натижа қониқтирмасди"  0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим" Новости

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси футболчисига айланган Шуҳрат Муҳаммадиев сайтимизга эксклюзив интервью берди.


"Насаф" жамоасининг собиқ футболчиси "Локомотив"га катта мақсадлар билан келганини таъкидлади.


- Аввало "Насаф" клуби раҳбариятига, жамоадаги барча мураббий ва ишчи ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Насаф" билан дўстона руҳда, ака-ука бўлиб хайрлашдик. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёрдамчи мураббий Шуҳрат Тошпўлатов, Денис Иванков, Илнур Сибагатуллин ва жамоа шифокорлари, маъмурларга раҳмат деб қоламан.

Жамоанинг ашаддий мухлислари, ишқибозларига катта раҳмат айтаман. Улар доимо жамоамизни, хусусан мени фаоллик билан кўллаб-қувватлашган. Улардан ҳеч қачон ёмон сўз ёки ҳақоратли гаплар эшитмаганман. Уларга катта раҳмат дейман. "Насаф"га эса ОЧЛда омад ёр бўлишини тилайман. Кун келиб албатта яна "Насаф"га қайтаман, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда "Насаф"нинг эшиклари мен учун очиқ.

"Локомотив"га қандай келиб қолдим? Клуб раҳбарияти мени "Локомотив"да ўйнашимни хоҳлади ва буни ўзим ҳам истадим. Ниҳоят ушбу келишув амалга ошди ва мен "Локомотив" футболчисига айландим. Бу жамоа ўз олдига юқори мақсад ва вазифаларни қўяди. "Локомотив"га ўтишимга яна бир сабаб, мен чемпион бўлишни истайман. "Локо" эса биласиз чемпионатда олтин медаллар учун курашади. Бу жамоа билан ушбу ниятимга эришаман, деб умид қиламан.

"Насаф"даги дўстларимни соғинаман. Улар билан яна бир жамоада ўйнашни истардим. Лекин "Локомотив"да ҳам қадрдон дўстлар йўқ эмас. Масалан Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Сардор Мирзаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан дўстмиз. Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари Хайрулла Холиқов билан ҳам "Машъал"даги фаолиятим орқали ака-ука бўлиб кетганмиз. Албатта Хайрулла акани бу ерда учратиш ёқимли бўлди. "Локомотив"да ажойиб муҳит яратилганига бугун гувоҳ бўлдим. Мени янги жамоада жуда илиқ кутиб олишди.

Ўйлайманки, жамоа билан янги мавсумда ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этамиз. Мен жамоага наф келтириш учун боримни сарфлайман.

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди...

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика