RU

Последние новости

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  9 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ғалаба билан "Бунёдкор" жамоаси мухлислари ва раҳбариятини чин қалбимдан табриклайман. Айниқса ишқибозларга катта раҳмат айтаман. Бундай ўйин бўлишини олдиндан сезгандик. Турнир жадвалига футболчилар истайсизми ёки йўқми барибир қарашади. "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг бу борада ҳар куни таъкидладик. Чунки бу яхшиликка олиб келмасди. Лекин инсонийлик фактори бунга сабаб бўларди. Илк дақиқалардан қандайдир рақибни менсимасдан ҳаракат қилгандек бўлдик. Худога шукур якунда ҳаққоний ғалабага эришдик. Тўғри ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ йигитларнинг меҳнати, ишончи билан уч очкони қўлга киритдик. Четлатиш ҳам ўз сўзини айтмасдан қўймади. "Турон" жамоаси ҳам ҳаракат қилди. "Чўкаётган инсон чўпга ҳам таянади",- деб бежиз айтишмаган. Уларни тушунаман. Футболчиларга катта раҳмат айтаман",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугунги ғалабада рақиб футболчисининг ҳам қизил карточка олгани қай даражада таъсир қилди? Улар бир киши кўп бўлган вазиятда кескинроқ ҳужумлар уюштиришаётганди. Бир қарашда устунлик улар томонига ўтиб кетгандек бўлди...

- Тўғри айтдингиз. Қайсидир маънода ишимизни енгиллаштирди. "Турон"га ҳозирги вақтда ғалаба зарур. Уларнинг олдинга боришини билган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик.

- "Турон" Про лигага тушиб кетиш учун асосий давогар бўлиб турибди. "Бунёдкор" барча жамоаларга қарши ўйнаб чиқди. Нима деб ўйлайсиз ўйин жиҳатдан Яйпан клуби энг кучсизими?

- Йўқ, бундай ўйламайман. Чунки кўриб турибмиз, "Андижон"ни ҳам Суперлигадан чиқиб кетади, дейишмоқда. Бироқ Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнаб кетди. Футболда билиб бўлмайди. 

- "Бунёдкор" учта ўйиндан сўнг энди ғалаба қозонди. Бу орада "Насаф" ва АГМК фаоллашди. Совринли ўринлар учун имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Буни мавсум охирида биламиз. Ҳар бир ўйинда чиройли ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Мавсум якунлангач ҳаммаси маълум бўлади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика