RU

Последние новости

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  12 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  12 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  30 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов қатнашди.

"Аввало, "Бунёдкор" клуби раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, ходимлари, мухлислари ва шахсан ўз номимдан таниқли футболчи Темурхўжа Абдухолиқовнинг қизи вафоти муносабати билан футболчига ҳамдардлигимизни билдираман.

Футболда мавсумнинг илк ўйини барча жамоалар учун оғир ўтади. Кеча бошланган мавсумнинг дастлабки учрашувларини кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Энг асосийси – ғалаба. Биз буни уддаладик. Шу боис "Бунёдкор"га алоқадор барчани, хусусан, мухлисларимизни табриклайман.

Қайси лавозимда ишлашимдан қатъи назар жамоанинг ўйинига бефарқ бўлмаганман. Кеча тақдимот маросимида ҳам айтиб ўтгандим. Биз бир жамоамиз!  Гап бош мураббий ёки бошқа лавозимда эмас, ҳаммамиз бир мушт ва жамоамиз!  Албатта, дебют ўйиним омадли чиқди. Аллоҳга шукур! 

Ўртоқлик учрашувларида футболчиларнинг ҳолати бошқачароқ кўринган. Бугун илк расмий ўйинда майдонга тушдик. Ўйинчиларнинг ҳаракатларида фарқ бўлиши табиий. Чунки мавсум эндигина бошланди. Истайсизми-йўқми, футболчиларда ҳаяжон бўлади. Ўйинчиларимизни нималарга қодирлигини яхши биламиз. Очилиш ўйинида ҳаммада ҳаяжон бўлади, ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради. 

Голдан кейин "Бунёдкор" темпни пасайтиргани боис "Машъал" устунликни ўз қўлига олди. Марказда тўпни кўп йўқотдик.

"Бунёдкор"ни яна чўққига олиб чиқишга ҳаракат қиламиз", – дейди Шуҳрат Мақсудов. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика