RU

Последние новости

18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  7 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Жим турган одам бефарқ бўлади. Мен эса бефарқ эмасман" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Жим турган одам бефарқ бўлади. Мен эса бефарқ эмасман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин ҳақида фикр юритишдан олдин қашқадарё лик футбол мухлисларига, дўстим Рўзиқул Бердиевга раҳмат айтиб омад тилайман. "Насаф" жамоасини шахсан ўзим ҳурмат қиламан. "Бунёдкор" билан ўхшаш жамоа десам муболаға бўлмайди. Чунки рақиб ўз тарбияланувчиларига суянадиган кам сонли клублардан бири ҳисобланади. Уларга ОФК кубогида зафарлар тилаб қоламан. Бугун қизиқарли ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Афсуски яна илк дақиқалардан хатога йўл қўйдик. Голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. 20-дақиқалардан сўнг йигитлар ўйинни ўз қўлига олишди. Мухлислар истаган футболни кўрсатишди", - дейди Мақсудов. 

Жамоамизда футболчилар масаласида мавсум бошида муаммо пайдо бўлган эди. Олтита асосий ижрочиларимиз жамоани тарк этди. Уларнинг учтаси ҳимоячи эди. Кетганларнинг ўрнини тўлдира олмадик. Ҳозир ҳимояда ҳам, ҳужумда вариантларни ўзимизни академиядан қидиряпмиз. Биринчи учрашувда яхши ҳаракат қилган футболчи, иккинчи баҳсда ўзини кўрсата олмаяпти. Миржаҳонни иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олишига ишондим. Уни ўринбосарлар сафида ўйнаб юргандан бери биламан. Ўтган йили жарроҳлик амалиётини ўтаганидан сўнг секин - аста тикланмоқда.

"Насаф" билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Биз Қаршида тўп тепдик. Шуни ҳам инобатга олиш керак. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг йўқотадиган нарсамиз қолмади ва ҳужумга ўтдик.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Қолганини вақт кўрсатади.

Жим турган одам бефарқ бўлади. Мен эса бефарқ эмасман. Асабийлик, эътирозлар фақат ўз шогирдларимга нисбатан. Лекин буни нотўғри талқин қилаётганлар ҳам бор. Бу футбол", - дейди Шуҳрат Мақсудов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика