RU

Последние новости

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  6 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..." Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..."

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Икки турдан буён шогирдларимнинг ўйинидан қониқаётгандим, бироқ натижа ҳавас қиларли эмасди. Бугунги ўйинда улар кўрсатмаларни тўлақонли амалга оширишди. Хатолар ҳам бўлди. Меҳнат қилиш замирида албатта, хатолар бўлади. Йигитларга, шунингдек, мухлисларга миннатдоричилигимни билдириб қоламан. Раҳбарлар ҳамда ҳомийларни ҳам чин қалбимдан табриклайман. "Локомотив" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман. 

— Икки бўлимни солиштирадиган бўлсак, "Бунёдкор" биринчи бўлимда узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимга келибгина, жамоа ўз услубида ҳаракат қила бошлади. Бу ўйин учун тайёрланган режамиди? 

— Юқорида таъкидлаганимдай, йигитларда иштиёқ юқори. Таркибимиз ёш, академия тарбияланувчилари саналади. Шу боис, бундай ҳолатлар ўйинда юзага келиши табиий. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда эса ўз услубимизда ўйнашни бошладик. Натижа яхши бўлди. Бироқ футбол 90 дақиқа давом этади. Хотиржамликка берилиш оқибатида гол ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизга сабоқ бўлади. Келгусида ўйинларда охиригача бўшашмасдан тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан ўйинга ривожланамиз, дея умид қиламан. 

— Майдон ҳолати ҳақида гапирсангиз.

— Мен ўйиндан олдин ҳам майдон ҳолати яхшилигини таъкидлагандим. Бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйинлар ўтказилди. Майдон борасида эътирозим йўқ. 

— Усмонали Исмоналиев "Андижон"да, яъни стандартлар ва узун паслар орқали ўйнайдиган жамоада тўп тепган. "Бунёдкор" эса бошқа услубдаги жамоа ҳисобланади. Уни жамоага жалб қилинишини қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Йил сўнгида жамоамизни кўплаб ўйинчилар тарк этди. Унинг тўпурарлик маҳоратини инобатга олиб, жамоага олиб келдик. Исмоналиев ҳозирда тикланиш жараёнида. Унинг тез орада формага қайтишига умид қиламиз.

— Иброҳим Гбадамоси нега Туркия сафарига олиб кетилмади?

— Уни аввал ҳам айтганман, виза масаласи билан боғлиқ муаммолар сабабли уни қолдиришга мажбур бўлдик. У билан домий алоқада бўлиб турдик. 



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика