RU

Последние новости

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  2 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  6 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

"Шу ҳам футболми? Футболда фақат футболни тушунадиган инсонлар ишлаши керак!" - Акмал Холматов Новости

"Шу ҳам футболми? Футболда фақат футболни тушунадиган инсонлар ишлаши керак!" - Акмал Холматов

Про-лигада иштирок этадиган Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоасида ўйнаган Акмал Холматов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида чемпионат ҳақидаги аччиқ ҳақиқатларни очиқ-ойдин айтган.

"Бу йилги футбол жуда паст савияда ўтди. Бу борада ҳамманинг ўз фикри бор, аммо мен ўз қарашларимни айтяпман. Чунки мен бировнинг фикрига ҳеч қачон аралашмайман. Боиси, ўзимнинг фикрим бор. Бу йил футбол савиядан анча узоқлашди. Бу гапларни "Ифтихор"да ўйнаганим учун айтяпман. Яна нима дейиш мумкин?

"Ифтихор"даги шароит? Қандай шароит ҳақида гапириляпти? Олтиариқда ҳеч нима йўқ. Шундай аҳволда ҳам "Ифтихор"да ўйнаган футболчиларга раҳмат айтиш керак. Бошида бизга кўп гапиришди, анча ваъдалар беришди. Лекин охирида келганда... ҳаттоки, сўнгги турда майдонга чиқишмади-ку. Йигитларни ўйинга чақириб, уларни тўплаган мураббийнинг лицензияси жамоа бошлиғида экан, аммо у ўша куни телефонини ўчириб қўйибди эмиш. Бу нима дегани? Шу ҳам футболми? Бундай аҳволда футбол ўйнаб бўладими? Бунақа эътиборда ёшлар нимани ўрганишади? Эссиз, шунча иқтидорли болалар бор эди.

Биринчидан, футбол мухлислар учун. Иккинчидан, ФУТБОЛДА ФАҚАТ ФУТБОЛНИ ТУШУНАДИГАН ИНСОНЛАР ИШЛАШИ КЕРАК! Лекин Олтиариқда нима қилишди? Фақат мақтанишади, аммо охирида келганда...

Мен шунча йил футбол ўйнаяпман-ку, лекин биринчи марта бундай аҳволга тушдим. Хўп, пул йўқдир, аммо озгина бўлса ҳам футболга эътибор ва аҳамият бериш керакми? Яна қайтараман: менинг қарашларим бўйича бу йил футбол пасайди. Сиз бемалол менинг айтганларимни ёзаверинг, ҳаммаси ҳақиқат. "Ифтихор"да эътибор ноль! Ҳозирдан футболга тушунмайдиган инсонларни ҳайдаш керак. Ҳайронман, бундай одамларни нимага клуб раҳбари қилиб қўйишади. Уларнинг мақсади футболни кўтаришми ёки пастга туширишми? ЎФАда мендан ҳам яхшироқ, футболни тушунадиган раҳбарларимиз бор. Улар нима қилишни ўзлари билишади", - дея Про-лига "B" гуруҳининг жорий мавсумига баҳо берган Акмал Холматов.

Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика