"Штутгарт" "Бавария" посбонини сотиб олмоқчи
14 июл 2023 18:47
Новости
"Штутгарт" "Бавария" посбонини сотиб олмоқчи
"Бавария" кипери Александер Нюбель "Штутгарт" қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Пайшанба куни дарвозабон Штутгартга келган ва клуб раҳбарияти билан учрашган.
Бу келишув амалга ошишига трансфер шартлари тўсиқ бўлиши мумкин. "Штутгарт" 26 ёшли голкиперни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. "Бавария" эса фақатгина тўлиқ сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Ўтган мавсум "Монако" шарафини ҳимоя қилган Нюбель 48 та ўйинда 75 та гол ўтказиб юборди. Улардан 10 тасида ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаб қола олди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии