RU

Последние новости

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  3 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  9 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз" Новости

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.

"Гуруҳимиз жуда кучли. Қийин ва шиддатли ўйинлар ўтказдик. Эронда ҳам, плей-оффда ҳам. Эртага ҳам шундай бўлишини кутаяпман. Аммо уйда доим ўйнаш яхши", - дейди Шота Арвеладзе


"Гуруҳдаги исталган баҳс оғир бўлади. Яхши тайёрландик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Ўйинга тайёрмиз", - дейди Кримец


- Рақиб сафида алоҳида ажратиб кўрсата оладиган футболчи борми?

- Аниқ бир футболчини айта олмайман. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли, Саудия Арабистони чемпионатида ҳар ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқда. 


- Жароҳат олганлар майдонга тушишга тайёрми?

- Барча йигитлар сафга қайтишди ва машғулотларга қўшилишди. Умид қиламанки улар руҳан ҳам тайёр бўлишади. 


- Сидиқов келиши жамоанинг ўйин услуби, схемасини ўзгартирадими? 

- У ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 


- Нима учун барча матбуот анжуманларига фақат Егор Кримец келмоқда? Бу "Пахтакор"нинг ютқазмаётгани билан боғлиқми? Чунки у келган матбуот анжуманидан кейин ижобий натижа қайд этаяпсизлар.

- Кримец жамоа сардори. Агар кейинги ўйинларда бошқа футболчини чақирсангиз уларни олиб келамиз. Истасангиз 3 нафар футболчини олиб келамиз. 


- Умар Ал Соманинг энг кучли томонларини айта оласизми?  

Егор Кримец: - Юқори даражадаги ҳужумчи. Ал Сома жарима майдони ичида жуда хавфли. 


- Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз? 

Егор Кримец: - Уйда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Яхши ўйин бўлади, келиб "Пахтакор"га мухлислик қилишларини сўрардим. Сўнгги бор стадионимиз тўлганига анча бўлди. Эронда минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш бизга манзур бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика