RU

Последние новости

12:28Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"  0 12:05Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин  3 11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  2 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  2 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  7 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  14 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  11 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  1 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  8 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  14

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди" Новости

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва футболчи Тиаго Безерра иштирок этди.

- Умуман олганда қийин учрашув ўтказдик.  Ўйиндан аввал футболчиларга "Қўқон-1912" жамоаси яхши ва тартибли ҳимояланиши ҳақида суҳбат чоғида уқтиргандик. Улар кўп гол уришмаётган бўлсада, ўз дарвозаларидан ҳам кам тўп ўтказиб юборишган. "Қўқон-1912" бугунги баҳсга қадар атига тўртта гол қўйиб юборганди. Қўқонликлар ўйин ташкил этишда ҳам яхши. Уларга гол уриш жуда қийин юмуш. Баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик. Фақатгина гол ўтказгач ўзимизга келдик. Суперлига жуда қийин лигага айланган. Ҳар бир тур муросасиз ўтмоқда.Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Суперлигада пешқадам бўлиш осон эмас. Бу биз учун сюрприз эмас.

Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган. Шунчаки ҳужумларимизни голга айлантиришда муаммолар мавжуд. Охирги зарбаларни беришда оқсамоқдамиз.

Андреевни узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. Оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади. Бу унинг меҳнатлари самараси бўлди. Чунки бу каби жиддий жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш осон иш эмас. Унинг йўқлигида Козак чап қант ҳимоячиси вазифасида яхши ўйнади. Эндиликда эса ўзининг аввалги жойи - таянч ярим ҳимоясига қайтди. Бу нуқтада Козак деярли бир йил ошиқ вақт ўйнамаганди. Шу боисдан ҳам унга бу имкониятни тақдим этдим. Ўйлайманки, у эски жойида ёмон ҳаракат қилмади. Уй ўйинлари орқали уни яна эски жойига мослаштириш нисбатан осон кечади. 

Шерзод Аъзамов асосий таркибга киритилганди. Аммо ўйинолди чигалёзди машқида оёғида оғриқ сезгани боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, жароҳати жиддий бўлмайди ва келаси баҳсга қадар майдонга қайтади.

Тиаго Безерра: "Бу жамоага қарши қийин баҳс бўлиши аниқ эди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларни кўпини қўлдан бой бердик. Ушбу дурангдан қайғуга тушмасдан кейинги беллашувга тайёргарлик кўришимиз лозим"

Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика