RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  14 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  434 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди Новости

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди

"Металлург" билан Суперлиганинг 3-туридаги учрашув Шота Арвеладзе учун "Пахтакор" бошқарувида 100-расмий учрашувга айланди.

100 ўйиндан 75таси чемпионат, 14таси Ўзбекистон ва Лига Кубоги, қолган 11таси эса Чемпионлар лигаси мусобақаларига тўғри келган. Чемпионатда 75 баҳсда 55 ғалаба, 12 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. 170 гол рақиб дарвозасига урилиб, 54 тўп ўтказиб юборилган. 177 очко қўлга киритилган.

Чемпионлар лигасида 6 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати 17га 12ни ташкил этади. Ўзбекистон Кубогида 8 ўйиндан 7тасида муваффақиятга эришилиб, 28 тўп киритиб, 6 гол ўтказиб юборилган. Лига Кубогида 5 ғалаба ва 1 мағлубият кузатилган. Унда рақиб дарвозаси 17 марта ишғол қилинган. 10 гол эса рақиблар тарафидан урилган.

Жами кўрсаткичлар эса шундай кўриниш олган: 100 ўйиннинг 73тасида ғалаба қозонилган. 14 баҳсда кучлар тенг келиб, 13 беллашув рақиблар ютуғи билан якунланган. Жамоа 232 тўп киритиб, дарвозасидан 82 гол ўтказган. Голлар ўртасидаги +150ни ташкил қилмоқда. Умумий очколар сони эса 233тага етган. Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" 75 фоиз учрашувларда зафар қучган, бир ўйинда 2,3 очкога эга чиққан ва бир баҳсга ўртача очко 2,33тадан қўлга киритилган.

Ўтган мавсум ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб "Пахтакор" требл қайд этган жамоага айланганди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика