RU

Последние новости

17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  1 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Шота Арвеладзе: "Актамовнинг гапларини муҳокама қилмайман" Новости

Шота Арвеладзе: "Актамовнинг гапларини муҳокама қилмайман"

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш иштирок этди.

Шота Арвеладзе: "Жамоа учун бироз қийин давр ўтмоқда. 1:0 ҳар доим ҳавфли ҳисоб. Ўйинга қарайдиган бўлсак, рақиб бизнинг дарвозамизга зарба бера олмади. Қайсидир вазиятларда пас бера олмадик ёки зарбага етиб бормадик. Захирадан тушган футболчилар бизга катта фойда берди. 

Масалан, Андреев тушгач Козак таянч зонага ўтди, Баҳром марказда чиройли ўйнади. Козак таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам яхши ҳаракат қилишини исботлади. Суперлигада ғалаба қозониш жуда қийин.

Бошқа тактик схемалар? Миямда ўйлаб қўйган бошқа тактик схемалар бор. Бироқ уни амалда бажариш шарт эмас. Рақибларимиз бизга қарши ҳар доим ҳимоявий ўйин намойиш этишмоқда. Аҳамият берган бўлсангиз, бугун ўйин давомида Безерра ҳужумга ўтиб ўйнади. Учрашувнинг маълум қисмини икки ҳужумчи билан ўтказдик.

"Пахтакор"га қарши ўйинларга рақиблар алоҳида тактик режа, яъни 5 ҳимоячи билан ҳаракатланмоқда. Биз кўпроқ голлар уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо яратилган вазиятлардан етарлича фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиш имконияти бўлганди.

Абдурахимов? Унинг позициясида катта рақобат бор. Яхшибоевга ҳам имконият беришга ҳаракат қилдик. Баҳа бугун яхши ўйнади. Захирадан тушиб ўйинни кучайтира олди. Жамоа ҳам яхши ўйнади.

Дурангга мос ўйин бўлди? Рақиб мураббийсининг гапларини муҳокама қилмайман. Уларни фикрини ҳам ҳурмат қиламан. Бугун хавфли вазиятларни биз яратдик. Жалолда ва Жасурда яхши вазиятлар бўлди. Бугун дарвозабонимга кўп иш бўлмади, бўлганини ҳам эслай олмайман.

"Пахтакор" чемпион бўладими? Олдимизда ҳали жуда кўп тур бор. Биз чемпионлик учун барча имкониятларни ишга соламиз. Чемпионат жуда қийин ўтмоқда. Ҳозирча келажак борасида бирор гап айтиш қийин. Барча ишлаши, ўз ўйинини кучайтириши керак. Чемпионлик йўлида ўйинимиз кучайтириб боришимиз лозим.


Исмоил Гонсалвеш: "Бугун қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин ҳолатимизни тиклаб олишимиз керак эди. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва керакли натижага эришдик. Фақат пенальтидан гол уряпман? Янги иқлим, янги мамлакат ва янги жамоа. Табиийки, мослашиш жараёни жуда қийин бўлмоқда. Тил борасида, футболчилар билан мулоқот қилиш қийин бўлмоқда. Маълум бир муддатдан кейин яхшироқ савияга кираман ва ўзимнинг оптимал спорт формамни қайтараман. Бунинг учун меҳнат қилишда давом этяпман.


Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика