RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Шота Арвеладзе: "Қўқон-1912"га яхши хордиқ тилайман. АГМК - "Насаф" учрашувини мухлис сифатида томоша қиламан..." Новости

Шота Арвеладзе: "Қўқон-1912"га яхши хордиқ тилайман. АГМК - "Насаф" учрашувини мухлис сифатида томоша қиламан..."

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги биринчи учрашувда "Қўқон-1912" - "Пахтакор"(0:3) ўзаро тўқнаш келди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ярим финалга йўл олган жамоалар чемпионатда кучли бешликдан жой эгаллашди. Мавсумни барқарор ўтказган клублар ўз кучларини кўрсатишди. Ҳа, оғир мавсум ўтказдик. Кўп тўхталишлар бўлди, футболчилар, мураббийлар, уларнинг яқинлари касалланди. Шунга қарамай мавсумни барқарор ўтказишга ҳаракат қилишди. АГМК, "Насаф" "Қўқон-1912" клублари юқори ўринлар учун кураш олиб боришди. Ўйинга жуда яхши ҳозирландик. Майдон биз хоҳлайдиган футболни намойиш этишга имкон бермаслигини билардик. Шогирдларим олдида шляпамни ечаман. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар бор кучларини беришди, кескин ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик, рақибга деярли имконият бермадик. Финалга йўл олдик, ютуққа ҳақли эдик. Мезбонларга эса соғлиқ, яхши ҳордиқ чиқариб, кейинги мавсумга яхши тайёргарлик кўришларини тилаб қоламан",- дейди Шота Арвеладзе.



- Финалда ким билан тўқнаш келишни истайсиз?
- Кубок баҳсларини тахмин қилиш қийин. Грузияда бу йил қуйи дивизионнинг икки жамоаси финалда ўйнади. Шу боис бу борада фикр билдириш осон эмас. "Насаф" ҳам, АГМК ҳам яхши спорт формасида. Мухлислар қаторида мен ҳам ўйинни кўраман ва рақибимиз ким бўлишини билиб оламан.

- "Пахтакор"да ҳам келажакда грузиялик футболчиларни кўрамизми? Шахсан сизнинг қўл остингизда грузиялик иқтидорлар ўйнайдими?
- Қийин савол. Лекин, бўлиши мумкин. Излаш керак. Улар маҳаллий футболчилар бир неча карра устун бўлиши лозим. Масалан, Драган Черан адашмасам Ўзбекистонда бешинчи йил ўйнамоқда. Кўпроқ маҳаллий ўйинчилар билан ишлашга ҳаракат қиламиз. Иқтидорлар бу ерда ҳам кўп.

- Жалолиддин Машариповнинг Саудия Арабистони чемпионати вакили "Ал Насср"га ўтиши ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўйлайманки, сизлар билан миш-мишларни муҳокама қилиш учун йиғилмаганмиз. Аниқ фактлар ҳақида гапирганимиз маъқул. Бугун ажойиб учун "Қўқон-1912" жамоасига миннатдорчилик билдираман.




Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика