RU

Последние новости

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  0 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  5 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қисқа вақт ичида жамоани тузишга ҳаракат қилдик. Жисмоний тайёргарлигимиз оғриқли нуқтамиз. Таътил кўпга чўзилиб кетди. Тўпни камроқ йўқотишни, бунинг натижасида кўп куч кетишини таъкидлагандик. Футболчилар шошма-шошарлик натижасида кўп тўп йўқотишди. Шогирдлрарим ўз имкониятларидан баланд ҳаракат қилишди. Улар ёмон ўйин кўрсатди, дея олмайман. Таркибни жамоасиз ёки ўз жамоасида ўрнини топа олмаётган ижрочилар билан тўлдирдик. Биз истаган футболчиларнинг клуби билан шартномаси бор. "Насаф"дан икки нафар футболчи олдик. Ёзги трансферлар ойнасида 15 нафар янги ўйинчилар билан шартнома туздик. Уларнинг кўпчилиги бугун асосий таркибда майдонга тушди",- дейди Асрор Алиқулов.

- 15 нафар янги футболчи олинганини айтдингиз. Шундай экан иккинчи даврада "Шўртан"да нима ўзгариши мумкин? Жамоа Про лигада қоладими?

- Про лигада қолишимиз масаласига тўхталишга эрта. Чунки "Оқ-тепа" чиқиб кетди. Ҳозирда яхши жамоа тузишга эътибор қаратмоқдамиз. Футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, Про лигада мураббий футболчини истагандек ўйнатиши, унга истаган юкламаларини бериши, жамоа ҳеч қандай камчиликларга дуч келмаслиги учун Про лига клуби ўртача қанча сметага эга бўлиши керак?

- Смета тузилаётганда клублар олдига қўйган мақсадига қаралади. Олдингизга қўйилган мақсадга қараб футболчи таклиф қиласиз. Яхши футболчи катта маош сўрайди. Биз катта номлар олмаймиз. Футболчи тарбиялаймиз, вазиятга қараб Суперлига клубларига берамиз. Ҳозирги имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб тузмоқдамиз. 

- Жамоани тарк этган футболчилар Суперлига клубларига йўл олдими?

- Йўқ. U-18 жамоасига айримларини қайтардик. Бошқа футболчилар билан шартномаларни бекор қилдик. 

- Маълум бўлишича "Шўртан"да ғалабалар учун мукофот пуллари йўқ. Футболчи бундай шароитда нима учун ўйнайди ёки натижа учун курашаверадими?

- Мукофот пуллари бўлиши керак. Футболчи майдонга чиққанидан сўнг меҳнатига пул олади. Лекин биз шундай вазиятдамиз, мукофот пуллари йўқ. Агарда яхши жамоа туза олсак, ҳомийлар қўллаб-қувватлаб турса клубимизда ҳам мукофот пуллари бўлади. 

- Клуб вилоят ҳокимлигига ўтадими?

- Ҳозир ўртада турибмиз. Бу вазият қоронғу. Футболчи таклиф қилишда молиявий томонларига ҳам эътибор бердик. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика