RU

Последние новости

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   22

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди Новости

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди

Теги :  "Шўртан"
“Машъал” билан ўтказилган назорат учрашувидан сўнг (2:2), “Шўртан” жамоаси тайёргарлик жараёнларининг иккинчи босқичини якунлади.

Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир неча  кунлик хордиқ берилганди. Эндиликда “оқ бўрилар” машғулотларни 24 январдан Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.

Янги мавсум учун тайёргарлик айни қизғин палласида. Эркин агент мақомидаги футболчилар иқтидорларини намоён қилган ҳолда футбол клублари орқали сараланиб олинмоқда.

Анъанага содиқ қолган ҳолда “Шўртан” футбол клуби ҳам тайёргарлик жараёнини бошлаганидан буён асосий эътиборни малакали футболчиларни саралаб олишга ва уларнинг жисмоний ҳолатига қаратган.

Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда.

"Шўртан" сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов - ҳужумчи  (“Бухоро”), Нодирбек Абдуҳолиқов - қанот ҳимоячиси (АГМК), Фарҳод Имомов - ҳимоячи (АГМК), Абдувоҳид Шарипов - ҳимоячи (“Навбаҳор”) ва Акобир Қаюмов - дарвозабон (“Бунёдкор”).

Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида  навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида вакилларимиз Самарқанднинг “Динамо” футболчилари  билан баҳс олиб боришади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика