RU

Последние новости

00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  54 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  29 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  274 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади Новости

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади

Бугундан эътиборан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари қишки ўқув-йиғин машғулотларининг учинчи босқичини бошлаб юборишди.
Аввалдан ишлаб чиқилган режага кўра бу босқич ҳам пойтахтда ташкиллаштирилади.

Хабарингиз бор, Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 7-19 январь кунлари Ғузорда (биринчи босқич) кейин эса 25 январдан 5 февралга қадар бўлган муддат оралиғида Тошкентда (иккинчи босқич) тайёрланишди.

Айни шу кунларда бўладиган машғулотлар жараёни яна Олий лигага қайтиш мақсадида жиддий тайёрланаётган жамоа учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бу даврда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилиши режалаштирилган. “Шўртан” футболчилари машғулотлар билан бир қаторда, нафақат синов назорат учрашувларини ўтказишади, балки ҳар йили мавсум арафасида ташкиллаштириладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда бош мураббий Мухтор Қурбонов футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун кўпроқ имконият беришни ҳам кўзлаб турибди. Яъни йиғинда қатнашаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ПФЛ Кубоги турнири ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга имкон қадар 90 дақиқадан туширишни ўйлаб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, “Оқ бўрилар” жамоаси ПФЛ Кубогидаги дастлабки учрашувларини эртага – 11 февраль куни “Навбаҳор”га қарши ўтказади.   

“Шўртан” жамоасининг жойлашган гуруҳи ва ўйинлари тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“D» гуруҳи
«Навбаҳор» (Наманган)
«Локомотив» (Тошкент)
«Пахтакор-2» (Тошкент)
«Шўртан» (Ғузор)

1-тур. 11 февраль
«Навбаҳор» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Локомотив» - «Пахтакор-2» 13.30, Чиғатой

2-тур. 13 февраль
«Шўртан» - «Пахтакор-2» 11.00, Чиғатой
«Навбаҳор» - «Локомотив» 13.30, Чиғатой

3-тур. 15 февраль
«Локомотив» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Пахтакор-2» - «Навбаҳор» 13.30, Чиғатой
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика