RU

Последние новости

01:50АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  2 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  2 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

"Шўртан" Тошкентдан Чорвоқ томонларга йўл олди Новости

"Шўртан" Тошкентдан Чорвоқ томонларга йўл олди

Биринчи лиганинг "Ғарб" минтақасида пешқадамлик қилган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси маълум муддат таътилдан сўнг, яна ҳам аниқроғи 22 июлдан эътиборан пойтахтда ўзининг давралар оралиғидаги йиғинини бошлаган эди.

Жамоа аъзолари Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида жам бўлишди. Дастлабки машғулот "NBU-Осиё" жамоасининг уй стадионида ўказилди. Эртасига - 23 июль куни “Оқ бўрилар” жамоасининг барча аъзолари Ўзбекистон футбол федерацияси қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-мед” тиббий бирлашмасида шифокорлар назоратидан ўтишди. Қисқа муддатли машғулотлардан кейин, кеча тушдан сўнг, жамоа Чорвоқ оромгоҳига йўл олди. Тоғли ҳудудда мураббийлар гуруҳи  футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича иш олиб боришади. Режага кўра ғузорликлар Чорвоқда 6 кун давомида шуғулланишади ва сўнгра яна Тошкентга қайтишади. Бу орада "Шўртан" жамоасининг синов-назорат ўйинларида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, 27 июль куни "Нефтчи" ва 30 июль куни "Навбаҳор" жамоалари билан куч синашилади.

Ҳозирча, таркибда жиддий ўзгаришлар рўй бергани йўқ. Биргина Муқим Тошматов жамоа лагерини тарк этди. Биринчи босқичда асосан захирада ўтирган футболчи айни дамда Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси йиғинида иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика