RU

Последние новости

07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  8 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  15 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  7 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  7 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади Новости

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади

Аввал хабар берганимиздек айни кунларда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликларнинг иккинчи босқичини давом эттираяпти.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳининг иш режасига кўра, бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режага киритилган. Ҳозир ана шу учрашувлардаги рақиблар ва уларни ўтказиш вақти маълум бўлди.

Демак, “Шўртан” жамоаси 9 январь куни Олмалиқ шаҳридаги янги қурилган сунъий қопламали майдонда “Олмалиқ” клубига қарши, 12 январь куни эса “Обод” жамоасига қарши. Бу учрашув ҳам сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Икинчи босқич тайёргарликлари 16 январь куни ниҳоясига етади ва футболчиларга тўрт кунлик қисқа танаффус берилади.

Мавсумга тайёргарликларнинг учинчи босқичи 20 январдан 1 февралга қадар яна Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Ана шу вақт мобайнида яна тўртта назорат учрашувлари ўтказиш мулжалланган. Демак, учрашувлар 22 январь куни "Қўқон-1912", 25 январь куни "Нефтчи", 28 январь куни "Металлург" ва 31 январь куни "Андижон" жамоаларига қарши ўтказилади. Ушбу учрашувлар ўтказиладиган стадионлар кейинчалик томонларнинг ўзаро келишувига биноан аниқлаб олинади.

Яна бир янгилик, яқин кунларда “Шўртан” сафига икки легионер кўрикдан ўтиш учун келиши кутилмоқда. Ҳозирги кунларда ушбу легионерларнинг юртимизга келиш виза масалалари ҳал қилинмоқда. Бу легионерларнинг бири европалик, иккинчиси осиёлик бўлади. Биз бу легионерлар ҳақидаги аниқ маълумотни кейинги хабарларимиз орқали етказамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика