RU

Последние новости

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  2 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди Новости

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди

Куни кеча, “Шўртан” футбол клубининг мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.

"Шўртан"нинг биринчи давра кўрсаткичларини қониқарсиз деб топган клубнинг янги раҳбарияти  15-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Шўртан” учрашувидаги мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббий вазифасини вақтича бажариб келган, клуб техник директори – Ихтиёр Тоғаевич Каримовни, мураббийлар – Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқуловларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этди.

“Шўртан” жамоасига янги мураббийларни жалб қилиш масаласи тез кунларда кўриб чиқилади.

Ҳозирча, “оқ бўрилар”га биринчи давра якуни муносабати билан маълум муддатга қисқа танаффус эълон қилинди.

"Шўртан" жамоасининг асосий таркибида ҳам янгиликлар бўлиши режалаштирилмоқда.

“Шўртан” жамоаси билан боғлиқ барча ўзгаришлар тафсилоти ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб турамиз.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Шўртан" клуби раҳбарияти мавсум аввалида Александр Волковни ҳам истеъфога чиқаришганди.

Ихтиёр Каримов биринчи даврада Тошкент жамоалари - "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Обод"ни таслим этишга эришганди.

Бу истеъфо "Шўртан" учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Ҳозирча клубда ҳеч қандай кенгаш мажлиси бўлиб ўтгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кечда клуб раҳбарияти янги бош мураббий ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мажлис ўтказиши кутилмоқда.


Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика