RU

Последние новости

17:03"Зира" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  0 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  0 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  0 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  5 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  3 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  2 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  2 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  13 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5

"Шўртан": Стадионда бошланган байрам, ҳали давом этади Новости

"Шўртан": Стадионда бошланган байрам, ҳали давом этади

Жорий йилги мусобақада Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси ғолиб чиқди – «Оқ бўрилар» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси - «Қўқон-1912»ни нақд 6 очкога ортда қолдиришди.
Бутун мавсум давомида стадионга ташриф буюрган ва севимли футболчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган фидоий мухлислар сўнгги тур учрашувига ҳам байрамона руҳда ташриф буюришди. Бу сафар ҳам «Шўртан» жамоаси ғузорликларга ғалаба шодиёнасини тақдим этишди ва ўз ҳисобларига рекорд даражадаги – 77та очкони ёзиб қўйишди. Навбатдаги учрашувда ҳам ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган тажрибали ҳужумчи Виктор Клишин эса мавсумдаги 40-голини дарвозага киритишга муваффақ бўлди.  

Учрашув якунига етгач, стадионда катта байрамнинг нишонаси бошлаб юборилди. Ҳар иккала жамоа вакиллари ҳамда ҳакамлар гуруҳи мухлислар олдида саф тортишди. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими, Олий Мажлис сенатори, туман футбол федерацияси президенти Донаев Шомурод Холбоевич футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида муддатидан олдин - ҳам Олий лига йўлланмаси, ҳам мусобақа чемпионлигини қўлга киритган «Шўртан» жамоаси, клуб раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи, футболчилар ва мухлисларни қутлади. Ғузор жамоаси мамлакат футболида ўз ўрни ва обрўсига эга эканлигини таъкидлаган Ш.Донаев, янги – 2015 йилги футбол мавсумида ҳам «Шўртан» жамоасининг олдига кучлилар сафида чиройли ва мазмунли ўйинлар намойиш этиб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритиб, мухлисларни қувонтириш каби мақсадлар қўйилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, «Шўртан»ни 2014 йилги футбол мавсумида катта ғалабага етаклаб келган бош мураббий Мухтор Қурбонов, шунингдек бошқарув ва ташкилий ишларда жонбозлик кўрсатган клуб Бош директори Облаёр Расуловлар ўзбекона урф-одатларимизга кўра Ғузор тумани ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари – зарбоф тўн, белбоғ ва дўппи билан тақдирланишди.

Ҳар иккала жамоа сардорлари эса давлатимиз мадҳияси садоси остида 2014 йилги биринчилик байроғини туширишди.

Биз юқоридаги мақоламизга «СТАДИОНДА БОШЛАНГАН БАЙРАМ, ҲАЛИ ДАВОМ ЭТАДИ» сарлавҳасини бежизга танламадик. Гап шундаки, 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз аъзоларини муносиб тақдирлаш ва уларга байрам дастурхони ташкил қилиш клуб раҳбариятининг режасида бор. Демак, «Шўртан» учун ҳозирча мавсум тўлиқ якунига етган эмас...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика