RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

"Шўртан": Рустам Аъзамов умумий гуруҳга қўшилди Новости

"Шўртан": Рустам Аъзамов умумий гуруҳга қўшилди

Жорий йилги чемпионатда “Оқ бўрилар” жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлаган Рустам Аъзамов, кутилмаганда “Сўғдиёна”га қарши Ғузорда кечган учрашувда оёғидан жароҳат олган эди.
Кейинчалик шифокорлар ташҳисига кўра, бу жароҳат жиддий бўлиб чиқди. Ҳимоячи апрель ойи бошида Москвага бориб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди ва яқин кунгача даволаниш муолажаларини бошидан ўтказаётганди. Клуб шифокори - Алишер Абдураҳмоновнинг берган маълумотларига қараганда, куни кеча у умумий гуруҳдаги йигитлар билан биргаликда  машғулотларга киришган. “Айни пайтда Рустам Аъзамовнинг соғлиги яхши. Футболчини безовта қиладиган ҳолатлар кузатилмаяпти. Тикланиш жараёни ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. Шифокорлар томонидан барча тиббий маслаҳат ва ёрдам кўрсатилмоқда. Аъзамов тез орада “Шўртан” сафига қайтиши кутилмоқда”, - дейди А.Абдураҳмонов. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика