RU

Последние новости

14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  8

Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади Новости

Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади

Суперлиганинг 20-туридан жой олган "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

20-тур. Ғузор, "Марказий" стадиони

"Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3 (ТУГАДИ)

20.08.2025, 19:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худайберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Гол: Дониёр Нарзуллаев 2, 1:0, Педро Аугусто 22, 1:1, Дониёр Нарзуллаев (Бекжон Раҳматов) 33, 2:1, Педро Аугусто (Шоҳмалик Комилов) 60, 2:2, Аббос Ғуломов 79, 2:3, Пўлатхўжа Холдорхонов 90+6, 3:3

"Шўртан": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Улуғбек Худайбердиев, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 6.Одилбек Абдумажидов, 15.Жўрабек Маннонов (22.Сардор Садуллаев,46), 19.Нуриддин Ҳасанов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46), 24.Дониёр Нарзуллаев, 33.Бекжон Раҳматов ( 17.Фарруҳбек Мухторов, 70), 8.Абубакир Ризо Турдалиев (11.Жасур Ҳакимов,83) 10.Темур Мамасидиқов ( 14.Аброрбек Тошқўзиев,46), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов.

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 7.Бекзод Сувонов,  45.Ғанишер Қодиров, 99.Сардорбек Саидов.

"Навбаҳор": 1.Умиджон Эргашев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (32.Муҳаммадбобур Мўйдинов,67), 36.Гильерме Гедеш, 99.Игорь Габриэл (8.Шоҳмалик Комилов, 50), 5.Жулио Сезар, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов, 70.Аббос Ғуломов, 29.Педро Аугусто, 11.Муҳаммадали Ғиёсов.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 22.Асадбек Жўраев,  24.Достон Абдулҳаев, 55.Комилжон Тожиддинов, 13.Бенжамин Теиди, 33.Жалолиддин Содиқов.

Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов ("Шўртан") 35, Абубакир Ризо Турдиалиев ("Шўртан") 53, Шоҳмалик Комилов ("Навбаҳор") 73, 

Четлатиш: Муҳаммадбобур Мўйдинов ("Навбаҳор") 70

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+6. Учрашув якунланди. 

90+6. ГОЛ. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг "Шўртан" футболчиси тўпни дарвозага боши билан йўллади, қайтган тўпни Пўлатхўжа Холдорхонов дарвозага йўллади.

90+4. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Ҳакам ВАРни тинглагач ўйинни давом эттиришни буюрди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

83. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Абубакир Ризо Турдиалиев ўрнига Жасур Ҳакимов тушди.

79. ГОЛ. "Шўртан" дарвозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, унинг натижасида Аббос Ғуломов фойдаланиб тўп киритди, 2:3

74. Бирга бир вазиятда гол ура олмаслик навбати Руслан Жияновга. 

70. ЧЕТЛАТИШ. Ҳозиргина захирадан майдонга тушган "Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадбобур Мўйдинов рақибга қарши ўта қўпол ўйнади ва четлатилди.

70. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Бекжон Раҳматов ўрнига Фарруҳбек Муҳторов тушди.

67. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Муҳаммадбобур Мўйдинов тушди. 

67. ЭХЭ. "Шўртан" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов рақиб таъқибидан қочиб кетиб бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. 

65. Ўйин қизиқарли ва юқори темпда давом этмоқда.

60. ГОЛ. "Навбаҳор" Ғузорда ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Шоҳмалик Комиловнинг индивидуал ҳаракатларидан сўнг Педро Аугусто дублни расмийлаштирди, 2:2

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абубакир Ризо Турдиалиев огоҳлантириш олди.

50. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Игорь Габриэл ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди.

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Темур Мамасидиқов ўрнига Аброрбек Тошқўзиев, Нуриддин Ҳасанов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жўрабек Маннонов ўрнига Сардор Садуллаев тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

38. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дарвозаларга 3 та гол урилди, ўйин шиддатли кўриниш олмоқда. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жўрабек Маннонов, "Шўртан"

33. ГОЛ. Марказдан ерлатиб берилган узатмадан сўнг Дониёр Нарзуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди, 2:1

25. Тўп назорати 50-50 кўринишда. 

22. ГОЛ. Руслан Жияновнинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг "Шўртан" ҳимоясидаги палапартишликдан Педро Аугусто ҳисобни тенглаштирди, 1:1

22. ЗАРБА. "Навбаҳор"дан хавфли ҳужум, Жияновдан жарима майдончаси ичида кучли зарба. Бурчак зарбаси.

20. Мезбонлар посбони Эшбўтаев рақиб ҳужуми вақтида тўпга вақтида чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

15. "Шўртан" вазиятдан келиб чиқиб ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда. 

9. ЗАРБА. Муҳаммадали Ғиёсов Эшбўтаевни хушёрлигини текшириб кўрди. 

5. Голдан сўнг "лочинлар" ташаббусни қўлга оляпти. 

2. ГОЛ. "Шўртан" учрашувни 1:0 ҳисоби билан бошлади. "Навбаҳор" дарвозабони Умиджон Эргашевнинг хатосидан сўнг Дониёр Нарзуллаев прессинг натижасида дарвозани ишғол қилди, 1:0.

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика