RU

Последние новости

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  7 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида" Новости

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида"

Теги :  Шўртан
“Шўртан" футбол клуби ўз тарихида илк маротоба янгича тизимда ишлаш бўйича қарор қабул қилди.

Тизимга асосан, “Шўртан” футбол клуби академиясига ёш тоифаси бўйича иқтидорли футболчиларни ҳамда ёш истеъдодларни қидириб топиш ва уларни академияга жалб қилиш ишлари бошланганини эълон қилганди. 

Шу боис, “Шўртан” раҳбарияти томонидан клуб академияси тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда клуб раҳбарлари ҳамда мураббийлар штаби вакиллари иштирок этишди. Мазкур йиғилишдан мақсад, “Шўртан” келажаги ҳисобланадиган ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитларни ота-оналарга намойиш қилиш эди.

“Оқ бўрилар” академияси тарбиланувчилари ЎФА томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этиши натижасида ўз маҳоратларини ошириб боришлари ва профессионал футболга тайёрлаб боришлари айтиб ўтилди.

Яна бир жиҳати шундаки, "Шўртан" футбол академиясини тамомлаган битирувчиларга гувохнома берилади.

Қолаверса, академия тарбиланувчилари мунтазам равишда ётоқхона, спорт либослари, иссиқ овқат ва футболчи учун керакли бўлган барча эҳтиёжлар билан таъминланади.

Шундан сўнг, йиғилишга ташриф буюрган тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун академияда ўзига хос "экскурсия" ташкил этилди ва уларга ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари таништирилди.

“Шўртан” футбол клубининг мақсади нафақат Ўзбекистон футболи учун, балки, келажакда Осиё ва Европа майдонлари учун тажрибали футболчиларни етказиб бериш ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларини мунтазам равишда футболчилар билан таъминлаб туриш эканлигини билдирилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика