RU

Последние новости

20:43Неймарнинг қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  0 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  4 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  17 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги" Новости

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмалжон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугун кучли рақибга қарши ҳаракатландик. Захира ўриндиғимиз тор бўлганлиги туфайли жамоамиз футболчилари бир неча ўйиндан бери алмаштиришларсиз ўйнаб келмоқдалар. Майдон ҳам бизга озроқ ноқулайлик туғдирди. 

- Биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига урилди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, бу кутилмаган зарба эди. Тўп футболчиларнинг орасидан ўтиб келгани туфайли йўналишни аниқ пайқаш қийин бўлди.

- Захира ўриндиғи тор бўлиши сизга ва жамоадошларингизга қандай қийинчиликларни юзага келтирмоқда?

- Қийинчилик бор, лекин жудаям юқори даражада деб ўйламайман. Биздаги муаммо жамоамизнинг аксарият футболчиларининг ёш экани. Уларга тажриба етишмаяпти. Секин-секин ўйинлар давомида малака тўплаб борамиз.

- "Шўртан" мухлисларига нималарни айтган бўлардингиз?

- Уларга бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Насиб бўлса, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика