RU

Последние новости

19:00Суперлига. ОКМК — "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  2 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  5 17:49"Насаф" - "Хоразм". Бошланғич таркиблар маълум  9 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16 15:41“Андижон”да ўйнаган Армин Бошняк “Металлург”га ўтди  1 15:23Илгиз Танташев Қатарда қолиб кетди  8 15:17Икром Алибоев илк турда нега майдонга тушмади?  0 15:02Драган Черан: "'Сўғдиёна'га қарши ўйин 4:0 бўлишини кутмагандик"  1

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида Новости

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида

Шу кунларда Ғузордаги ўз қароргоҳида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июль куни Қарши шаҳрида
вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – “Насаф” билан ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушишади. Ушбу учрашув Зоир Тўрақулов шогирдлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Айнан ушбу учрашувда ғузорликлар устози ўз қўли остидаги йигитларни жиддий кўрикдан ўтказиб олишни режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, жамоа Тошкентга йўл олади. 19 июль куни “Шўртан” футболчилари ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед”да  тиббий кўрикдан ўтишади. Бош мураббийнинг фикрларига қараганда, шу орада йигитларга икки кунлик дам берилади ва Ғузорда қисқа йиғин давом эттирилади. Иккинчи давра учун олиб борилган йиғин Тошкентда якун топади. “Оқ бўрилар” 25 июлдан эътиборан пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Маълумки, 4 августдан олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланади. “Шўртан” Фарғона сафарига айнан Тошкентдан йўл олади.

Қаршида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувидан ташқари Зоир Тўрақулов шогирдлари пойтахт йиғини давомида яна икки бор майдонга тушишлари кўзда тутилган. Рақиб жамоалар тўғрисида бироз кейинроқ хабар қиламиз. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика