RU

Последние новости

12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  41 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  20 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  2 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  20

Шомуродовнинг дубли "Насаф"га ғалаба келтирди Новости

Шомуродовнинг дубли "Насаф"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Олий лига, 13-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд) 2:0 

19 июнь 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Илҳом Шомуродов 2 (Шуҳрат Муҳаммадиев) Илҳом Шомуродов 79.

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (27.Илҳом Юнусов, 63), 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок (34.Фарруҳ Сайфиев, 46), 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов.

Захира: 30. Ўткир Юсупов, 5. Ботир Қораев, 7. Акрам Баҳритдинов, 14. Шароф Муҳитдинов, 27. Илҳом Юнусов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 43. Бобир Абдиҳолиқов.

"Динамо": 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Ильдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров (19.Ислом Шарипов, 74), 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов, 17.Жасур Азимов (23.Тимур Шарипов, 65), 26.Комил Шарофутдинов, 29.Маъруфжон Муродов, 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев, 95.Фирдавс Абдусалимов.

Захира: 27. Андрей Мельничук, 2. Миркомил Локаев, 4. Бунёд Исроилов, 9. Павел Смоляченко, 19. Ислом Шарипов, 22. Муроджон Тўйчибоев, 23. Тимур Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Холмуродов (29), Баҳром Абдурахимов (38), Артур Геворкян (58), Шуҳрат Муҳаммадиев (67)

Четлатишлар: Баҳром Абдурахимов (49), Николай Чипев (50)




                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                          ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Насаф" ўз уйида ишончли ғалабага эришди

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Азиз Ибрагимов огоҳлантирилди.

89. Артур Геворкян ўрнига Шароф Муҳиддинов майдонга тушди.

88. Фарруҳ Сайфиев ажойиб вазиятга чиқиб борди ва яқин бурчакка зарба берди. "Динамо" посбони жамоасини муқаррар голдан сақлади.

82` Ўзгариш. "Динамо". Акмал Холмуродов ўрнига Бунёд Исроилов тушди.


81` "Динамо" футболчиси Комил Шарофетдинов огоҳлантириш олди.


80` Фарруҳ Сайфиевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шомуродов боши билан дарвозани ишғол этди.


79` ГООООООООООООООООООООООЛ! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!


78` Ўйин темпи тушиб кетди. Жамоалар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда.


74` Ўзгариш. "Динамо". Отабек Зокиров ўрнига Ислом Шарипов майдонга тушди.


73` Эркин Байдуллаев иккита футболчини алдаб ўтиб, рақиб жарима майдончаси ичига кирганида йиқитилди. Лекин Шерзод Қосимов пенальти белгилашга жазм этмади.


72` Учрашувдаги устунлик "Динамо" томонига ўтди.


70` Бурчак зарбасидан сўнг Элдор Суюнов ҳаммадан чаққон ўйнаб тўпни эгаллаб олди.


69` "Динамо" ҳужумкорлик оширмоқда.


68` Бугунги ўйинни бевосита стадиондан 2906 нафар ишқибоз томоша қилиб бормоқда.


67` Шуҳрат Муҳаммадиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


67` Ўзгариш. "Динамо". Жасур Азимов ўрнига Тимур Шарипов майдонга чиқди.


66` Аваз Агалиевнинг кучли ва аниқ зарбасини Суюнов катта маҳорат кўрсатиб қайтариб қолмоқда. Элдор Суюновга тасанно!


65` Эркин Байдуллаев ҳозир рақиб хамласини бартараф этиб қолди. Байдуллаев марказий ҳимоячи ролида ҳам бугун фаол ўйнамоқда.


63` Ўзгариш. "Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди.


60` "Динамо"нинг ҳужуми. Маъруф Муродовнинг зарбасини Элдор Суюнов ушлаб олди.


59` Узоқ ташкил этилган ҳужумни Эркин Байдуллаев узоқдаги зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Аммо зарба ноаниқ кетди.


57` Шерзод Қосимов Артур Геворкянга ҳам огоҳлантириш кўрсатди. Жасур Азимовга нисбатан туркманистонлик футболчи қўпол ўйнади.


54` "Насаф"нинг ҳужуми. Фарруҳ Сайфиев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва тўпга зарба беришда бироз кеч қолди. Қулай фурсат бой берилди.


52` Отабек Зокиров жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.


50` Шерзод Қосимов энди "Динамо" футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатиб юборди. Николай Чипев ортиқча гап-сўзлари учун майдондан четлатилди.


49` Баҳром Абдураҳимов Аваз Агалиевга нисбатан қоидани бузди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.


48` Шуҳрат Муҳаммадиев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Шоҳруҳ Гадоев ўзининг кучли зарбасини унумли якунламоқчи бўлганди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.


46` Ўзгариш. "Насаф". Рой Рокнинг ўрнига Фарруҳ Сайфиев майдонга тушди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


44` "Динамо" яхши ҳужум ташкил этди. Азиз Ибрагимов тўпга зарба беришга бироз кечикди. Акс ҳолда меҳмонлар танаффусга дуранг натижаси билан чиқиб кетишлари мумкин бўларди.


43` "Насаф"нинг ҳужуми бесамар кетди.


41` Ҳаво жуда иссиқ. Шу боис футболчилар ҳам анча толиқиб қолишган.


38` Майдон марказидаги қўполлик учун "Насаф" аъзоси Баҳром Абдурахимов огоҳлантирилди.


37` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар ҳужум ташкил этишга шошилишаётгани йўқ.


35` Шоҳруҳ Гадоев жароҳат олиб майдонда йиқилди Унга жамоа шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.


33` "Насаф" таркибидаги Эркин Байдуллаев ҳозирча майдондаги энг фаол футболчи бўлиб турибди. Эркин Байдуллаев рақиб ҳужумини бузишда ҳам, жамоасининг ҳужумини ташкил этишда ҳам яхши ўйнамоқда.


31` Бугунги ўйинни кузатиш учун "Пахтакор" мураббийи Григорий Колосовский Қаршига ташриф буюрган. Кейинги турда "Насаф" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Бу борада "шерлар" рақибни пухта ўрганишмоқда.


29` Илҳом Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатган Акмал Холмуродов сариқ карточка билан сийланди.


28` Николай Чипев яна узоқ масофадан зарба йўллади. Бу сафарги зарба кучсиз ва ноаниқ.


26` Николай Чипевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Суюнов ушлаб олди.


25` Ўйин суръати бироз пасайди.


23` Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ҳамза Каримов боши билан дарвозага йўллаганди. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.


20` Рой Рокнинг тўп оширидан сўнг Худоёров қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди. Бу вазиятда Муҳиддин Худоёровга ҳам тасанно айтиш керак!


19` Хавфли вазият! "Динамо"нинг ҳужуми! Элдор Суюновдан ажойиб "сейв"!!!!! Узоқдан тепилган зарба йўл-йўлакай "Динамо" футболчисининг бошига тегиб дарвозадан ўрин олаётган бир пайтда Суюнов маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб юборди. Чиройли вазият ва ажойиб "сейв"!


17` "Насаф"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Артур Геворкян Илҳом Шомуродовни аниқ тўп узатиши орқали яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Бироқ Илҳом тўпни яна Артурга қайтарди. Шошилинчда тепилган тўп дарвозага аниқ бормади.


15` "Динамо" жамоаси ҳам ўйин дебютига нисбатан ўз ўйинини кучайтирди ва олдинга ўтмоқда. Аваз Агалиевнинг кучли зарбасини Суюнов бартараф этишга эришди. "Динамо" футболчилари анча фаоллашишди.


14` Николай Чипевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Азиз Ибрагимов ривожлантирди. Бироқ Элдор Суюнов ўз жарима майдончаси ичида ишончли ўйнади ва тўпни эгаллаб олди.


13` "Динамо" ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди. Маъруфжон Муродовнинг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини Элдор Суюнов хотиржамлик билан ушлаб олди.


11` "Насаф" бутун жамоа бўлиб майдоннинг иккинчи ярмида ҳаракат қилмоқда.


10` "Динамо" футболчилари ҳам энди аста-секин ўйинни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришга уринишмоқда. Лекин ҳозирча ҳужум ташкил этишни уддасидан чиқишганича йўқ.


8` Эркин Байдуллаев бугун ажойиб футбол кўрсатмоқда. Қойил. Ҳозир ҳам Байдуллаев майдон марказидан туриб Рой Рокни жуда қулай вазиятда чиқариб юборди. Рок бироз тўпга ета олмади. Акс ҳолда Рой Рок иккинчи голни уриши мумкин эди.


7` "Насаф" рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумларни содир этмоқда. Тўлиқ устунлик "аждарлар" тарафида.


6` "Насаф" ҳужумда, "Динамо" ҳимояда ўйнамоқда.


4` Гол киритилган вазиятда Эркин Байдуллаев ҳамда Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз.


3` "Насаф" футболчилари учрашувни ҳужумкор руҳда бошлашди ва чиройли комбинация орқали меҳмонлар дарвозасини тезкорлик билан ишғол этишди. Эркин Байдуллаев қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Шуҳрат Муҳаммадиев тўп билан таъминлади. Шуҳрат эса моҳирлик билан икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва очиқ турган Илҳом Шомуродовга тўпни узатди. Шомуродов эса бўш қолган дарвозани аниқ "ўққа" тутди. Чиройли гол!


2` ГОООООООООООООООООЛ! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!


1` Учрашув бошланди!


- Ўйинни меҳмонлар "Динамо" жамоаси футболчилари бошлаб беришади.


- Қаршида бугунги ўйинга бўлган қизиқиш юқори даражада деб бўлмайди. Мухлислар ташрифи жуда паст.


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...


- Меҳмонлар мухлислари учун ажратилган секторга Самарқанддан келган 20 нафардан ортиқ ишқибозлар ўтиришипти.


- Қаршидаги ўйин гарчи кеч ва қулай вақтда бошланаётганига қарамасдан, ҳаво жуда иссиқ ва дим.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда "Насаф" ҳамда "Динамо" жамоалари ўзаро куч синашишади. Ушбу ўйиндан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 20:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика