RU

Последние новости

Шомуродовнинг 7 ой давом этган голсиз серияси якунланди Новости

Шомуродовнинг 7 ой давом этган голсиз серияси якунланди

Айни дақиқаларда Европа Лигаси 3-саралаш босқичидан ўрин олган “Ростов” – “Маккаби” (Хайфа) баҳси давом этмоқда.

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ мезбонлар форварди Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчининг 15 ўйинлик (208 кун) голсиз серияси якунланди. У сўнгги бор РПЛ ўтган мавсумида “Аҳмат”га (1:1) қарши ўтказилган 29 февралдаги учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритганди.

Қайд этиш жоиз, Элдор бугун ушбу мусобақада дебютини ўтказмоқда.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика