RU

Последние новости

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  10 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  44

Шомуродовни 4та даҳшатли ўйин кутиб турибди Новости

Шомуродовни 4та даҳшатли ўйин кутиб турибди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада МТЖ сафига қўшилади.

Ҳамюртимиз бунгача 6 октябрь куни "Ростов" сафида майдонга тушади. Якшанбада Шомуродов тўп тепаётган жамоа Москвада ЦСКА меҳмони бўлади. "Армиячилар" айни дамда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишган. Тўпурарлар жадвалида 9та гол билан етакчилик қилаётган Элдор Россия пойтахтидаги баҳсда шу номга муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Ушбу баҳсдан сўнг Шомуродов Ўзбекистон МТЖда Яман ва Сингапурга қарши баҳсларда майдонга тушиши керак. 1-турдаги муваффақиятсизликдан сўнг бизга ғалаба сув ва ҳаводек муҳим.

Терма жамоалар ўйинидан кейин Элдор "Ростов"га қайтиб кетади ва 19 октябрь куни уни "Зенит"га қарши баҳс кутиб туради. Санкт-Петербург клуби ҳам турнир жадвалида етакчилар сафида бормоқда.


Элдор Шомуродовни кутиб турган кейинги 4та ўйин:

6 октябрь. ЦСКА - "Ростов"

10 октябрь. Ўзбекистон - Яман

15 октябрь. Сингапур - Ўзбекистон

19 октябрь. "Зенит" - "Ростов"

Рейтинг: +137   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика