Шомуродовдан ўзига хос рекорд...
02 фев 2023 04:04
Новости
Шомуродовдан ўзига хос рекорд...
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ижара асосида “Специя” таркибига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.
Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз “бургутлар” таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчилардан бирига айланди. Элдорнинг айни пайтдаги трансфер баҳоси 7 млн еврога тенг. “Специя”да ундан қимматроқ 2 нафар футболчи бор экан. Булар: “Челси”дан ижарага олинган Итан Ампаду (9млн евро) ва италиялик ҳимоячи Симоне Бастони (7,5 млн евро).
“Специя” Шомуродовнинг 5 ойлик хизмати учун римликлар ҳисоб рақамига 1,5 млн евро ўтказиб бериши керак. Бу клуб тарихидаги ўзига хос рекорд ҳисобланади. Жамоанинг 116 йиллик тарихида ҳали ҳеч қайси футболчининг ижараси учун бунақа маблағ тўланмаган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии