Шомуродов яна "Ювентус" нишонида!
11 апр 2021 08:02
Новости
Шомуродов яна "Ювентус" нишонида!
"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ювентус"га ўтиши мумкин.
Ҳамюртимиз "Ювентус" кўзлаётган ҳужумчилардан биридир, "кекса синьора" энди унга кўпроқ тўлашига тўғри келади.
Турин клуби яна бир ҳужумчини харид қилишни жуда ҳам хоҳламоқда, сабаби жамоада марказий ҳужумчи фақатгина Альваро Моратадир.
Клуб январь ойидаги трансфер ойнасида Шомуродов ва бир неча ҳужумчилар вариантини ўрганган эди.
Calciomercato нашри "Юве" ҳали ҳам Шомуродовни ўз таркибига жалб қилишни хоҳлаётгани, аммо унинг ҳозирги нархи 7,5 млн евродан 15 млн еврога ошгани ҳақида ёзмоқда.
25 ёшли Шомуродов А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Қайд этиш керакки, бугун "Ювентус" - "Женоа" ўйини бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии