RU

Последние новости

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  13 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  24 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида Новости

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида

Эртага, 18 май куни ўзбек футболи афсоналари А Серия юлдузларига қарши майдонга тушади.

Ўйин арафасида Николай Егоричев, Championat.asia сайти учун махсус Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо билан суҳбатлашди. У "Парма", "Палермо", "Милан" ва "Вольфсбург"даги ўйинлари билан танилган.

- Кристиан, аввало Тошкентга хуш келибсиз. Парвоз қандай ўтди?

- Раҳмат! Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Мен, ўз навбатида, BMB Trade Group раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассосиациясига шундай тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдираман.




- Шаҳарни кўришга улгурдингизми?

- Тошкентга бугун учиб келдим, бу менинг илк ташрифим, умуман олганда, фақат меҳмонхонадан туриб шаҳарни кўрдим холос. Кейинроқ ташкилотчилар билан биргаликда ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ташриф буюрдик ва бир қанча футбол академияларига бордик. Умид қиламанки, Тошкентни кўришга ҳали вақтим бўлади – бу жадал суръатларда ривожланаётган шаҳар эканлиги аниқ.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий ҳиссиётлар. Энг аввало, стадион тўлиб-тошишига умид қиламан - бу, биринчи навбатда, маҳаллий футбол мухлислари учун катта воқеа. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади.

- Хабарингиз бўлса керак, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозир Италияда тўп тепмоқда. У ҳақида қандай фикрдасиз ва унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Ҳа, албатта, мен уни биламан. Ўтган йили у "Женоа"да жуда яхши ўйнади ва кучлироқ клубда ўзини синаб кўриш имкониятини қўлга киритди. Аммо ҳозир "Рома"да рақобат кучли ва шу боис Шомуродовга бироз қийин бўлмоқда. Шу билан бирга у ўз ишини жуда яхши бажармоқда, доим жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қилади - масалан, яқинда муҳим гол урди (“Венеция” дарвозасига). Менимча, у Италияга яхши мослашди ва А Серия клублари кўрсатаётган футболга мос келади. Албатта, “Женоа”да унга бироз осонроқ эди, лекин “Рома”да у футболчи сифатида ўсади.



Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика