RU

Последние новости

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  4 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  59 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  8 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида Новости

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида

Эртага, 18 май куни ўзбек футболи афсоналари А Серия юлдузларига қарши майдонга тушади.

Ўйин арафасида Николай Егоричев, Championat.asia сайти учун махсус Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо билан суҳбатлашди. У "Парма", "Палермо", "Милан" ва "Вольфсбург"даги ўйинлари билан танилган.

- Кристиан, аввало Тошкентга хуш келибсиз. Парвоз қандай ўтди?

- Раҳмат! Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Мен, ўз навбатида, BMB Trade Group раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассосиациясига шундай тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдираман.




- Шаҳарни кўришга улгурдингизми?

- Тошкентга бугун учиб келдим, бу менинг илк ташрифим, умуман олганда, фақат меҳмонхонадан туриб шаҳарни кўрдим холос. Кейинроқ ташкилотчилар билан биргаликда ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ташриф буюрдик ва бир қанча футбол академияларига бордик. Умид қиламанки, Тошкентни кўришга ҳали вақтим бўлади – бу жадал суръатларда ривожланаётган шаҳар эканлиги аниқ.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий ҳиссиётлар. Энг аввало, стадион тўлиб-тошишига умид қиламан - бу, биринчи навбатда, маҳаллий футбол мухлислари учун катта воқеа. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади.

- Хабарингиз бўлса керак, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозир Италияда тўп тепмоқда. У ҳақида қандай фикрдасиз ва унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Ҳа, албатта, мен уни биламан. Ўтган йили у "Женоа"да жуда яхши ўйнади ва кучлироқ клубда ўзини синаб кўриш имкониятини қўлга киритди. Аммо ҳозир "Рома"да рақобат кучли ва шу боис Шомуродовга бироз қийин бўлмоқда. Шу билан бирга у ўз ишини жуда яхши бажармоқда, доим жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қилади - масалан, яқинда муҳим гол урди (“Венеция” дарвозасига). Менимча, у Италияга яхши мослашди ва А Серия клублари кўрсатаётган футболга мос келади. Албатта, “Женоа”да унга бироз осонроқ эди, лекин “Рома”да у футболчи сифатида ўсади.



Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика