RU

Последние новости

15:55Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?)  5 15:34"Милан" ва АПЛнинг яна 3 клуби Ватару Эндо атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 15:10МЮ ва "Барса" қизиқишига қарамай, Дэвис "Реал"ни танлади  6 14:59Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"  3 14:48ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди  1 14:37Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  9 14:29Якуний имтиҳон  6 14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  6 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  2 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  27 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  2 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  1 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  3

Шомуродов қандай клубга кўчиб ўтмоқда? Новости

Шомуродов қандай клубга кўчиб ўтмоқда?

Элдор Шомуродов А Серияга ўтди. Ҳужумчи "Женоа"да дебют қилгунга қадар, у ҳақида бироз суҳбатлашамиз.

Шаҳар

Италия шимолидаги шаҳар Ликургия провинциясининг маъмурий маркази ҳисобланади. 600 минг одам истиқомат қиладиган бу шаҳар мамлакатда катталиги бўйича олтинчи ўринда туради. Генуя Италиянинг энг йирик денгиз портларидан бири ҳисобланади, Генуя республикаси эса Ўрта ер денгизининг энг бой шаҳарларидан бири ҳисобланарди. Дарвоқе, Генуя Христофор Колумбнинг ватанидир. Географик жойлашиши туфайли Генуя ҳозир ҳам анча қулай ва салоҳияти юқори шаҳар саналади.

Жамоа

"Женоа" мамлакатнинг энг тарихий клубларидан ҳисобланади. Генуяга футбол инглиз денгизчилари орқали келган. Аввалига "Женоа" крикет клуби эди, аммо орадан икки йил ўтиб, футбол жамоаси ҳам ташкил этилди. У 1898 йили биринчи марта Италия чемпионатида иштирок этади. Таъкидлаш лозим, айнан "Женоа" мамлакатнинг биринчи чемпиони номига сазовор бўлади ва уни қаторасига икки бор ҳимоя қилади. Жамоада асосан инглиз футболчилари ҳаракат қиларди, бу рақибларнинг кинояли кулгусига сабаб бўларди. Легионерларга қўйилган чекловдан сўнг "Женоа"га осон бўлмаган.

Шундай бўлса-да, жамоа ўзини йўқотиб қўймади ва умумий ҳисобда 9 бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Иккинчи жаҳон уруши "Женоа"га шундай оғир зарба бердики, клуб ундан ўзига келолмади. Италия чемпионати қайта тиклангач, "Женоа" мақтанишга арзигулик натижаларни қайд эта олмади ва лигалар бўйлаб саёҳат қилиб юрди. Ва фақатгина Жан Пьеро Гасперинининг (Ҳа, ўша "Аталанта"нинг мураббийи) "Женоа"га келиши клуб А Серияга мустаҳкам жойлашиб олиши ва бир неча бор еврокубокларда иштирок этишини таъминлади.


Ўтган мавсум

Аслини олганда, ўтган мавсум "Женоа" учун даҳшатли бўлди. Мусобақа якунида клуб 17-ўринни эгаллади ва сал қолса қуйи лигага тушиб кетарди. Мавсум давомида "грифонлар" уч бор мураббийни алмаштиришди. Жамоада маълум муддат Тиаго Мотта ҳам фаолият олиб борди, лекин унинг ҳам "кетмони учмади". Жамоани оғир паллада Давиде Никола қутқариб қолди, аммо у билан шартнома муддати узайтирилмади. Афсуски, бир қатор янги футболчилар ўзларини кўрсата олишмади ва "Женоа" ҳамон таркибни шакллантириш билан банд. Клуб раҳбарияти бахтига Пинамонти яхши нарх эвазига сотилди, Шомуродов амалда айнан унинг ўрнини босиши кутилмоқда.


Мураббий 

Роландо Маран "Кьево"даги фаолияти билан ўзига эътиборни қаратганди, ўтган мавсумни эса "Кальяри"да ўтказганди. Унинг ҳайдалиши Сардинида ҳамон саволларга сабаб бўлмоқда. Унинг фаолиятида ҳеч қачон чинакамига катта жамоалар бўлмаган, лекин у бор имкониятидан максимал даражала фойдалана олишга қодир. Тартиб-интизом, мустаҳкамлик ва  ишончли ўйин — Маран айнан шундай принципларга риоя қилади. Унинг барча жамоалари жисмонан яхши тайёрланади, шу сабабли Шомуродов бу, ўзи учун янги, моделга кўникиши зарур. "Ростов"да футболчимизда жисмоний ҳолат борасида муаммолар кузатилмаган, лекин А Серияда янада кўпроқ меҳнат қилиш талаб қилиниши аниқ.


Рақобатчилар 

Шомуродов асосий таркиб учун курашишига тўғри келадиганлар ичида Маттиа Дестро ажралиб турибди. Ўз даражасини ушлаб тура оладиган тажрибали ва курашувчан ҳужумчи. Ўтган мавсум унга жароҳатлар панд берди ва футболчи умуман гол ура олмади. Шунингдек, бошқа бир тажрибали ҳужумчи Горан Пандевга эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ. Пандев 37 ёш бўлишига қарамай, яхши спорт формасида бўлиб турибди. Муҳими Шомуродов ҳужумчилар рўйхатини тўлдириш ёки кимнидир ўрнига захирадан тушадиган вариант сифатида эмас, жамоани тарк этган Пинамонтининг йўқлигини сездирмайди деб олиб келинди. "Грифонлар" жамоага ҳужумчиларни тахлаб ташлай олмайди, қўшимчасига, юлдуз форвардларни. Яъни буларнинг барчаси Шомуродовда имконият бўлишидан дарак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ундан фойдалана олса бўлгани. Жамоа одатда 2 нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилади.


Қандай ўйнайди?

Роландо Маран 2 ҳужумчи билан ўйнашни яхши кўради, ҳозир "грифонлар"да 3-5-2 тактикаси учун идеал таркиб жам бўлмоқда. Заппакоста ва Гильоненинг борлиги эса бунга янада кўпроқ ишониш учун замин яратмоқда. Айнан шу икки футболчи қанотдан Элдорга тўпни етказишда фаол бўлишади, ҳужумчи эса тўп учун курашда ютиб чиқиши талаб этилади. Шунингдек, "Ювентус"дан ижарага олинган Марко Пьяцани унитмаслик лозим. Хорватиялик иккинчи форвард ролини бажаради ва олдинги чизиқнинг ортида ҳаракат қилади. Марказда Лерагер ва Баделнинг борлиги тўпни бошқариш ва Шомуродовни зарба учун қулай вазиятга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. "Наполи" билан ўйин (0:6)ни инобатга олмасак, ўша куни футболчилар жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйишди, "Кротоне" билан учрашувда "грифонлар" ўзларини яхши томондан кўрсатишди. 


Нималар кутилмоқда

Шомуродов А Серияда тўп тепган ўзбекистонлик иккинчи футболчига айланади. Бир неча йиллар аввал Ильяс Зейтуллаев "Ювентус"га ўтган, кейин Аппенин ярим оролларида қатор жамоаларда, жумладан "Женоа"да ҳам ўйнаган, фаолият олиб борган. Қайсидир маънода Шомуродов трансферини Пёнтек хариди билан солиштириш мумкин. Ҳар икки футболчи жарима майдони ичида ўзини яхши ҳис қилади ва вазиятни сеза олади. Ҳа, балки Элдорнинг зарбасидан кейин тўп европалик ҳамкасби каби ўқдек учмас, аммо Шомуродов жисмонан кучлироқ, яккакурашларда фойдалироқ ва олдинда шерик билан чиқишиб ўйнаб кета оладиган футболчидир.

Айнан шу масалада Пёнтек сусткашликка йўл қўйганди. Кўп нарса Шомуродов тўпсиз қандай ҳаракат қилишига боғлиқ. У "Женоа"да тўп билан "Ростов"дагига қараганда камроқ муомалада бўлишига тайёр туриши лозим. Табиийки, голли вазиятларни ҳам қадрига етиш, имкон қадар кўпроғидан фойдаланиш талаб қилинади. Нима бўлганда ҳам "Женоа" кам пул сарфламаяпти ва клубдагилар ҳозирданоқ кейинги трансфер ҳақида ўйлашаётган бўлса ажаб эмас. Агарда Шомуродов ўзини яхши томондан кўрсата олса, унинг Италиядаги фаолияти Генуя билан чекланиб қолмаслиги турган гап. 


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика