Шомуродов "Женоа" меҳмони ёхуд А Серия 13-тури превьюси
20 ноя 2021 17:00
Новости
Шомуродов "Женоа" меҳмони ёхуд А Серия 13-тури превьюси
"Аталанта" - "Специя"
Аталанта Марио Пашалич - 18', Дуван Сапата - 38', Марио Пашалич - 41', Луис Муриэль - 83', Руслан Малиновский - 89' Серия А . Тур 13 20/11/2021, 19:00
Специя М'Бала Нзола - 11', М'Бала Нзола - 90' Стадион: Gewiss Stadium, 10744 зрителей Главный судья: Rosario Abisso
Бергамо клуби учун Толойнинг сафга қайтгани ажойиб янгилик бўлди, аммо Госенс ҳали спорт формасини тиклаб улгурганича йўқ. Асосий таркибда эса кескин ўзгаришлар бўлмаса керак. Ҳужум учидаги Сапата ортида Малиновский ва Пашалич ҳаракат қилади. Тиаго Моттага ҳавас қилиб бўлмайди, у муаммолар гирдобийда қолиб кетган. Жароҳатлар етмай тургандек, ҳимоя чизиғи етакчиси Никулау ҳам бу сафар жамоадошларига ёрдам беролмайди. Унинг ўрнини майдонда Кививоур эгалласа керак. Ҳужумда эса бор умид Нзоладан.
Сўнгги ўзаро учрашувда "Аталанта" уйда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришган, Пашалич эса дубль қайд этган эди. Букмекерлар бу гал ҳам "Специя" ғолиб бўлишига ишонишмаяпти. Тўғри, "Аталанта"нинг ҳам ҳолати унчалик яхши эмас, бироқ "Специя"нинг таркиб билан боғлиқ муаммоларини ҳисобга олсак, жамоа кўп ҳужум қилолмаса керак.
"Лацио" - "Ювентус"
Лацио Серия А . Тур 13 20/11/2021, 22:00
Ювентус Леонардо Бонуччи - 23', Леонардо Бонуччи - 83' Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 45000 зрителей Главный судья: Marco Di Bello
Маурицио Саррининг "Ювентус"га қарши ўйини катта қизиқиш билан кутилмоқда. Албатта, "Лацио" мураббийи учун бу принципиал ўйин бўлади ва энг ачинарлиси, Чиро Иммобиле баҳсни ўтказиб юборади. "Лацио"нинг энг яхши тўпурари ўрнини жамоавий тарзда тўлдиришга уриниб кўришади. Ҳужумда Педро-Цаканья-Фелипе Андерсон учлигини кўришимиз мумкин. Уларнинг орқасида Луис Альберто жой олиш эҳтимоли бор. Аллегрида ҳам муаммолар талайгина: терма жамоа учрашувлари вақтида кичик жароҳат олган Бернардески, Дибала ва Кьеллини майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ҳужумда катта эҳтимол билан, Кьеза ва Моратани кўришимиз мумкин. Марказда эса Рабьо, Маккени ва Локателли ўйнайди.
Сўнгги ўзаро учрашувда "Ювентус" уйда 3:1 ҳисобида "Лацио"ни мағлубиятга учратганди. Интрига жуда кучли, букмекерлар "Ювентус"ни фаворит деб айтишмоқда. Умуман олганда, "бургутлар"нинг муаммоларини ҳисобга олсак, бу фикрга тўлиқ қўшилиш мумкин, бироқ нима бўлган тақдирда ҳам, учрашув курашларга бой ўтади.
"Фиорентина" - "Милан"
Фиорентина Альфред Дункан - 15', Риккардо Сапонара - 45', Душан Влахович - 60', Душан Влахович - 85' Серия А . Тур 13 21/11/2021, 00:45
Милан Златан Ибрагимович - 62', Златан Ибрагимович - 67', Лоренцо Венути - 90' Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 32567 зрителей Главный судья: Marco Guida
Винченцо Итальяно жамоасида "Милан"га қарши ўйин олдидан таркиб билан боғлиқ жиддий муаммолар бор. Ҳимоя устунлари — Миленкович ва Настасич баҳсни ўтказиб юборади, Игор-Венутти дуэтини эса кўришимиз мумкин. Шунингдек, сариқ карточкалар сони кўплиги сабаб, Мартинес ҳам майдонга туша олмайди. Пульгар эса ҳамон жароҳатини даволаш билан банд. Ҳужумда Влахович, захирадан эса Александр Кокорин ўйнаши кутилмоқда.
Пиоли жамоасида ҳам қатор жароҳатлар бор, лекин рақибига қараганда, вазият бироз яхшироқ. Ребич ҳали тўлиқ тузалмади, шу сабабли, Жирунинг ортида Салемаркис ва Леао ўйнайди. Марказдан эса Кессиеэ-Тоналли жуфтлиги ўрин олади.
Сўнгги ўзаро учрашувда яхшигина жанг бўлган ва "Милан" 3:2 ҳисоб билан ғалабани илиб кетганди. Бу галги ўйинда "россонери" фаворит саналмоқда.
"Интер" - "Наполи"
Интер М Хакан Чалханоглу - 25', Иван Перишич - 44', Лаутаро Мартинес - 61' Серия А . Тур 13 21/11/2021, 22:00
Наполи Петр Зелиньский - 17', Дрис Мертенс - 79' Стадион: Giuseppe Meazza, 56649 зрителей Главный судья: Паоло Валери
Стефан Де Врей термадан жароҳат билан қайтди. Шунингдек, Бастони ҳам ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, якуний қарор ўйин куни қабул қилиниши маълум қилинди. Алексис Санчес эса учрашувда иштирок этмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Ҳужумда биз яна Жеко-Лаутаро жуфтлигини кўрамиз, орқароқда эса дербида ҳисобига гол ёздириб қўйган Чалханоглу. "Наполи"да ҳам йўқотишлар бор, Кулибали ва Инсиньенинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлса, Демме ва Унас жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Ҳужумда эса термадан "чарчаб қайтган" Лозано ўрнига Политанони кўришимиз мумкин.
Охирги ўзаро учрашувда томонлар 1:1 дурангга рози бўлишган. Бу сафар букмекерлар устунликни "Интер"га беришмоқда. Тўғри, миланликлар уйда ўйнайди, бироқ "Наполи" ҳужумини инобатга олсак, "Интер"нинг ҳимоядаги муаммолари қимматга тушиши мумкин.
"Женоа" - "Рома". Шомуродов "Женоа"га қарши
Дженоа Серия А . Тур 13 22/11/2021, 00:45
Рома Феликс Афена-Гьян - 82', Феликс Афена-Гьян - 90' Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 14667 зрителей Главный судья: Massimiliano Irrati
Андрей Шевченконинг биринчи расмий учрашувидаёқ "Женоа"га осон бўлмаслиги аниқ. Бунга нафақат рақиб кучи балки мезбонлар таркибидаги муаммолар ҳам сабаб бўлади. Украиналик мутахассис асосий таркибни танлаши эмас, деярли бор имкониятидан фойдаланишига тўғри келади. Қишки трансферлар ойнасини айниқса, Генуяда интиқлик билан кутишмоқда. Жозе Моуриньонинг таркиб билан муаммолари бирмунча камроқ, лекин "Верона"дан учралган мағлубият саволларни анча кўпайтириб юборди. Ҳужум чизиғида яна Шомуродов ва Абрахам дуэтини кўришга умид қиламиз. Сабаби, бу жуфтлик "Верона"га қарши ўйинда ўзини кўрсата олди, ярим ҳимояда эса ротациясиз иш битмаса керак.
Ушбу рақибга қарши сўнгги беллашувда "Рома" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар ҳам букмекерлар "бўрилар"га ишонишмоқда. Бироқ шошилмасликни маслаҳат берган бўлардик, сабаби Шевченконинг А Серияга қайтиши шунчаки ўтиб кетадиган ҳодиса эмас. Ўтган қисқа вақт мобайнида у қандайдир муҳим қарорлар қабул қилиб улгурганига ишонгимиз келади. Бизни муросасиз кураш кутиб турибди.
Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси
Комментарии